Президентнинг 8 февралдаги қарори билан Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти битта олий таълим муассасасига бирлаштирилмоқда.

Иқтисод фанлари доктори, профессор, Тошкент молия институти ректори Тўлқин Закирович Тешабаев бирлашган Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори этиб тайинланди.

Тўлқин Тешабаев.Тўлқин Тешабаев.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 5 февраль куни бўлиб ўтган йиғилишда Ўзбекистондаги барча олий ўқув юртларини ўрганиб, уларни йириклаштириш дастурини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берган эди. Шунингдек, бакалавриат йўналишларини йириклаштириш ҳисобига уларнинг сонини 40 фоизга қисқартириш режалаштирилган.

«Газета.uz» аввалроқ расмийлар Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент молия институтини Сергели туманига кўчириш ва бирлаштириш имкониятларини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган эди.