Ўзбекистонда 1-синф ўқувчилари учун февраль ойида қўшимча бир ҳафталик таътил берилади. Бу бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби Дилфуза Собирова эслатма эълон қилди.

Бундай таътил берилиши Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги қарори билан таcдиқланган низомда назарда тутилган.

Таътил муддати ҳар бир мактабнинг ўз педагогик кенгаши қарори асосида белгиланади.