дайжест

Колонка: Ўзбекистондаги сув таъминоти лойиҳаларига маҳаллий аҳолининг жамоатчилик назорати зарур

Сув тармоқлари ўтказилаётган маҳаллалар аҳолисини иш сифатини назорат қилишга жалб этиш пудратчилар масъулиятини ошириш, коррупцияга чек қўйиш, ҳокимият ва жамият ўртасидаги ишончни мустаҳкамлашнинг энг яхши йўли, дейилади Натижаларга эришиш офисининг «Газета.uz»га тақдим этган янги колонкасида.


дайжест

Аброр Мухтор Алий 15 суткага қамалди

Аброр Мухтор Алий тахаллуси билан танилган блогер Аброр Абдуазимов 15 суткага қамалди. У ички ишлар ходимларининг қонуний талабларини бажармаганликда айбланди.


дайжест

Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди

Қалин қор ёққани сабабли 8 февраль куни Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Ҳудуд махсус техникалар ёрдамида қордан тозаланмоқда (видео).


дайжест

«Бунга Александр Григорьевич айбдор». Шавкат Мирзиёев — «Ҳумо» хоккей клубининг ғалабаси ҳақида

Шавкат Мирзиёев ва Беларусь президенти Александр Лукашенко Тошкентнинг «Ҳумо» клуби Остонанинг «Номад»ини мағлуб этган ўйинни Humo Arena`дан туриб томоша қилди. «Бунга Александр Григорьевич айбдор! У келиши билан: «Ўзбеклар, агар қозоқларга ютқазсангиз…» деганди», — дея ғалабага изоҳ берди Мирзиёев.


дайжест

Актёр ва режиссёр Аброр Турсунов вафот этди

«Кулол ва хурмача», «Чинор остидаги дуэль», «Суюнчи», «Абдуллажон» ва бошқа кўплаб фильмларда роль ижро этган актёр ва режиссёр Аброр Турсунов вафот этди.


дайжест

Футбол бўйича Осиё кубоги: Қатар ва Иордания финалда

Қатар терма жамоаси Эронни мағлубиятга учратиб, Осиё кубоги финали йўлланмасини қўлга киритди. Энди улар чемпионлик учун Иордания билан баҳслашади. Ўйин 10 февраль куни бўлиб ўтади.


дайжест

«Қимор ва букмекерликни қонунийлаштириш жамиятнинг ўзида баҳсли масала» — ИЛМА

Ўзбекистонда қимор ўйинлари ва букмекерликни қонунийлаштириш масаласи жамиятнинг ўзида мунозарали, шу боис Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ҳозир бу борадаги позициясини кўриб чиқмоқда, деди агентлик директорининг биринчи ўринбосари.


дайжест

ҲАМАС Ғазода 135 кунлик сулҳ тузишни таклиф қилмоқда — Reuters

ҲАМАС Исроилга Ғазо секторида 135 кунлик ўт очишни тўхтатиш режасини таклиф қилди. Бу давр мобайнида гуруҳ гаровга олинганларни озод қилади, Исроил аскарлари эса Ғазони тарк этиши керак бўлади.


дайжест

Minerva City мажмуасини қуришга ажратилган ер шаҳар ҳокимлиги балансига қайтарилди — Янгиҳаёт ҳокими

Янгиҳаёт тумани ҳокими Minerva city мажмуасини қураётган ҳиндистонлик тадбиркор устидан судда ютиб чиқилгани ва 100 гектар майдон давлатга қайтарилганини маълум қилди. «Тадбиркорнинг ўзи уйга тўлов қилганларга пулларини қайтариб берди», деди у. Мажмуа ўрнида яна уй-жой қурилиши режалаштирилмоқда.


дайжест

Қарши шаҳрида ерости ва ерусти пиёдалар ўтиш йўлаклари қурилади

Қашқадарёнинг Қарши шаҳрида ерости ва ерусти пиёдалар йўлаклари қурилиши режалаштирилмоқда. Бу объектлар орқали бозорлар олдидаги ЙТҲлар ва тирбандликнинг олдини олиш мақсад қилиняпти. Вилоят ҳокими қурилиш ишлари 3−4 млрд сўм билан битиб кетишини таъкидлади.


дайжест

«Кўксарой»да Александр Лукашенкони расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Фото

«Кўксарой» қароргоҳида Беларусь президенти Александр Лукашенкони расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Биргаликда суратга тушилгач, олий даражадаги музокаралар бошланди. Фото


дайжест

«Бу маълумотларнинг чиқарилишига йўл қўйилмайди». Навоий ИИБ — «шарманда доскаси» ҳақида

Навоий вилояти ИИБ жиноят содир этганларнинг суратлари туширилган «шарманда доскаси» маҳаллаларда жорий этилишига йўл қўйилмаслигини билдирди. Аввалроқ омбудсман бу амалиёт инсон ҳуқуқларига зид эканини баён қилганди. Бундай суратларни жойлаштириш 2021 йилда ҳукумат томонидан тасдиқланган.


дайжест

2023 йилда Uzcard ва Humo`да амалга оширилган картадан картага пул ўтказмалари ҳажми 1,5 баравар кўпайди

2023 йилда Uzcard ва Humo тизимларида амалга оширилган картадан картага пул (P2P) ўтказмалари ҳажми 224,3 трлн сўмни ташкил этиб, 2022 йилга нисбатан 80,8 трлн сўмга ёки 56 фоизга кўпроқ бўлди. QR-кодлардан фойдаланиб амалга оширилган тўловлар суммаси 2,5 баробарга ошди.


дайжест

Учта вилоятдаги тез тиббий ёрдам хизматларига 30 та Volkswagen Caddy автомобили топширилди

Қашқадарё, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидаги тез тиббий ёрдам хизматларига 30 та Volkswagen Caddy автомобили топширилди. 2023 йилда Республика тез тиббий ёрдам марказига 685 та шундай автомобиль етказиб берилган, 2024 йил мартига қадар марказ автопарки яна 170 та машина билан тўлдирилади.


дайжест

ОАВни рўйхатдан ўтказиш бўйича аризани кўриб чиқиш 15 кундан 10 кунга қисқарди

Ўзбекистонда ОАВни рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги аризани рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан кўриб чиқиш муддати 15 кундан 10 кунга камайтирилди. Шунингдек, мурожаатларни кўриб чиқиш ёки давлат рўйхатидан ўтказишда тўловлар тўлангани ҳақидаги ҳужжатлар нусхаларини тақдим этиш талаби бекор қилинди.


дайжест

Тошкент транспорт бошқармаси ва «Тошшаҳартрансхизмат» раҳбари Анвар Жўраев қамоққа олинди

Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи, «Тошшаҳартрансхизмат» раиси Анвар Жўраев мансаб сохтакорлиги ва растрата йўли билан талон-торож қилиш жиноятларида гумонланиб қамоққа олинди.


дайжест

Борис Надеждинга Россия президентлик сайловларида иштирок этишга рухсат берилмади

Россия Марказий сайлов комиссияси урушга қарши ягона номзод Борис Надеждиннинг Россия президентлик сайловларида иштирок этишига рухсат бермади. МСК қайд этишича, уни қўллаб-қувватлаган учун йиғилган имзоларнинг бир қисми яроқсиз деб топилган. Сиёсатчи бу бўйича Россия Олий судига мурожаат қилмоқчи.


дайжест

Илҳом Алиев Озарбайжон президенти этиб қайта сайланди

Озарбайжоннинг амалдаги раҳбари Илҳом Алиев навбатдан ташқари президентлик сайловларида 92,05 фоиз овоз олди. Бу унинг бешинчи президентлик муддати бўлади, у 20 йилдан буён мамлакатни бошқармоқда.


дайжест

Ўзбекистонда 2023 йилда шаҳвоний шилқимлик айби билан 666 нафар шахс жавобгарликка тортилган

Ўзбекистон 2023 йилнинг 11 апрелидан бошлаб шаҳвоний шилқимлик қилиш моддаси билан 666 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 233 нафарига жарима жазоси, 433 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.


дайжест

Ўзбекистондаги учта ОТМ битта университетга бирлаштирилади

Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти битта университетга бирлаштирилади. Унга Тўлқин Тешабаев раҳбарлик қилади.


дайжест

Ўзбекистон ва Беларусь энергетика соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида баённома имзолади

Ўзбекистон ва Беларусь ҳукуматлари илм-фан ва ишлаб чиқариш, энергетика, интеллектуал мулк, агросаноат, туризм ва бошқа соҳаларни ўз ичига олган жами 14 та ҳужжатни имзолади. Давлатлар раҳбарлари қўшма баёнот қабул қилди.


дайжест

Ўзбекистон ва Беларусь ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 млрд доллардан оширмоқчи

Ўзбекистон ва Беларусь президентлари ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 млрд доллардан ошириш, Жанубий Осиёга элтувчи савдо коридорларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, озиқ-овқат ва енгил саноат соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди.


дайжест

«Бизга БелАЗ керак. Бу ерга маҳаллийлаштириш, қўшма корхона керак» — президент

Шавкат Мирзиёев Беларусь раҳбари Александр Лукашенко билан музокаралар чоғида Ўзбекистонда мисни бойитиш фабрикалари қуриш учун БелАЗ билан ҳамкорликда кон самосваллари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича қўшма корхона ташкил этиш зарурлигини айтди.