Жамият

1 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
1 март 2022, 22:44

1 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Фавқулодда вазиятлар вазири бўлган Абдулла Қўлдошев, янги ташкил этилган Хотин-қизлар ва оила ишлари қўмитаси, маҳалла вазири в.б. лавозимига маъқулланган Турсинхан Худайбергенов, Ўзбекистоннинг 2021 йилдаги давлат қарзи қарийб 3 млрд долларга кўпайгани, янги ўқув йилидан бюджетдан тўлаб берилаётган 23 минг магистр қизнинг контракти ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 1 мартдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Молия вазирлиги ўқув маркази ўтказган қарийб 700 млн сўмлик тендерда ака-укага тегишли иккита фирма қатнашди
1 март 2022, 17:42 1

Молия вазирлиги ўқув маркази ўтказган қарийб 700 млн сўмлик тендерда ака-укага тегишли иккита фирма қатнашди

Молия вазирлиги қошидаги ўқув маркази «Молиячи маълумотномаси» бюллетенини чоп этиш учун қарийб 700 млн сўмлик тендер эълон қилди. Унда ака-укага тегишли иккита фирма қатнашган, холос. Молия вазирлиги «Газета.uz» тақдим этган маълумотларни ўрганиб чиқиб, улар тасдиғини топган тақдирда, тендер бекор қилинишини билдирди.

Эвакуация қилинган ўзбекистонликларнинг учинчи рейси Катовицедан учиб кетди
1 март 2022, 17:18

Эвакуация қилинган ўзбекистонликларнинг учинчи рейси Катовицедан учиб кетди

Украинадан эвакуация қилинган 253 нафар ўзбекистонлик чиққан учинчи махсус рейс Польшанинг Катовице шаҳридан Тошкентга қараб учиб кетди. Борт тахминан 20:45 да қўниши кутилмоқда.

Март ойида беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
1 март 2022, 12:40

Март ойида беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Март бошида ҳаво илиқ бўлади, 5 март кунидан эса об-ҳаво ёмонлаша бошлайди. Ой якунига қадар мартга хос беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ўзгидромет баҳорнинг илк ойи қандай бўлиши, қайси йилларда март ойи энг иссиқ ва энг совуқ бўлиб ўтганини маълум қилди.

«Уйқусиз тўрт кун». Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар таассуротлари
1 март 2022, 11:53

«Уйқусиз тўрт кун». Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар таассуротлари

Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг бортида Украинадан эвакуация қилинган Ўзбекистон фуқаролари бўлган биринчи самолёти 28 февраль куни Тошкент шаҳрига келиб қўнди. Самолёт Польшанинг Катовице шаҳридан 251 ўзбекистонликни олиб келди. «Газета.uz» мухбири махсус рейс фуқаролари ва учиб келиш залида уларни кутиб олаётган инсонлар билан мулоқот қилди.

ССВ ЮНИСEФ билан биргаликда $102,5 млнлик лойиҳаларни амалга оширади
1 март 2022, 11:14

ССВ ЮНИСEФ билан биргаликда $102,5 млнлик лойиҳаларни амалга оширади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ЮНИСЕФ ўртасида 2022−2025 йилларга мўлжалланган «Йўл харитаси» имзоланди. У тўртта асосий йўналишдан иборат вазифаларга жами 102,5 млн доллар ажратилади. Ҳамкорлик доирасида перинатал марказлардаги тиббиёт ходимларининг малакаси оширилади, болалар вирусларга қарши эмланади, шифохоналар замонавий ускуналар билан жиҳозланади, мактаб ўқувчилари саломатлиги билан боғлиқ миллий стратегия ишлаб чиқилади.

Қарийб икки ой ўтиб, кунлик COVID-19 ҳолатлари сони 100 тадан камайди
1 март 2022, 10:49

Қарийб икки ой ўтиб, кунлик COVID-19 ҳолатлари сони 100 тадан камайди

Душанба куни республика бўйича 96 кишида коронавирус аниқланди. Кун давомида бир бемор вафот этди, 12 кишида эса пневмония аниқланди.

Ерни расмийлаштириб бериш учун $200 минг сўраган давлат хизматчиси ушланди
1 март 2022, 10:13

Ерни расмийлаштириб бериш учун $200 минг сўраган давлат хизматчиси ушланди

Наманган вилоятида ерни расмийлаштириб бериш учун 200 минг доллар сўраган давлат хизматчиси қўлга олинди. Самарқанд вилоятида Миллия гвардия ходими 6 гектар ерни 157 минг долларга сотмоқчи бўлганлиги аниқланган. ДХХ бошқа ҳудудларда ҳам ноқонуний ер сотилиши ҳолатларини аниқлади.

Яна 258 нафар Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди
1 март 2022, 10:10

Яна 258 нафар Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

1 март куни эрталаб Uzbekistan Airways`нинг иккинчи махсус рейси Украинадан эвакуация қилинган 258 нафар Ўзбекистон фуқаросини Польшадан олиб келди.

241 нафар ўзбекистонлик Украинадан Тошкентга етиб келди
28 феврал 2022, 23:49

241 нафар ўзбекистонлик Украинадан Тошкентга етиб келди

28 февраль куни соат 23:00да Тошкент аэропортига Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликларнинг биринчи рейси қўнди.

Катовице шаҳридан эвакуация парвозлари бепул — Транспорт вазирлиги
28 феврал 2022, 21:42

Катовице шаҳридан эвакуация парвозлари бепул — Транспорт вазирлиги

Транспорт вазирлиги ижтимоий тармоқларда Украинадан эвакуация қилинаётган Ўзбекистон фуқароларини мамлакатга олиб келиш учун ташкил этилаётган махсус авиарейслар учун чипталар сотилаётганлиги ҳақидаги маълумотни рад этди. Польшанинг Катовице шаҳридан махсус рейслар Ўзбекистон ҳукумати томонидан бепул ташкил этилаётгани айтилди.

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси микроавтобусига снаряд парчаси келиб урилган
28 феврал 2022, 19:18

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси микроавтобусига снаряд парчаси келиб урилган

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси Алишер Курманов элчихона микроавтобусининг олд ойна ва ён томонни кўрсатувчи ойналарига снаряд парчаси зарар етказганини маълум қилди. «Шрапнель тушган дейишди», — деди у.

«Велосипедда оёғим битта эканини унутаман». Бир спортчи ҳикояси
28 феврал 2022, 18:30

«Велосипедда оёғим битта эканини унутаман». Бир спортчи ҳикояси

2010 йилда 11 ёшли Аброр Артиковни поезд уриб юборди. Боланинг оёғини сон қисмидан кесиб ташлашди. У янги реалликни қабул қилишга ҳаракат қиларди ва бир марта велосипедга миниб кўрди. Бир неча маротаба йиқилиб, кўкариб, мувозанатини маромига келтирди. Аброр учиб кетди. Кўп ўтмай у велоспорт бўйича мураббий билан танишиб, профессионал тарзда шуғуллана бошлади. Бу ҳикоя Ўзбекистон терма жамоаси параспортчиларидан бирининг енгилмас руҳияти ҳақида. Аброрнинг устози бу унга Париж-2024 Паралимпия ўйинлари шоҳсупасига кўтарилишига ёрдам беришига ишонади.

Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликларнинг биринчи рейси Тошкентга учиб кетди
28 феврал 2022, 17:58

Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликларнинг биринчи рейси Тошкентга учиб кетди

Uzbekistan Airways компаниясининг Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар чиққан махсус борти Польшанинг Катовице шаҳридан Тошкентга қараб учиб кетди. Бугун яна битта махсус рейс амалга оширилиши режалаштирилган, иккинчи борт аллақачон Тошкентдан учиб кетди.

1 июлдан ўлим ҳақида тиббий гувоҳнома бериш тартиби бекор қилинади, тизим электронлаштирилади
28 феврал 2022, 17:16

1 июлдан ўлим ҳақида тиббий гувоҳнома бериш тартиби бекор қилинади, тизим электронлаштирилади

Ҳукумат қарори билан 1 апрелдан Тошкент шаҳрида, 1 июлдан эса республика бўйлаб тиббиёт муассасалари томонидан ўлим ҳақида тиббий гувоҳнома бериш тартиби бекор қилинади. Унинг ўрнига, электрон тизим орқали тиббий маълумотнома шакллантириш тартиби жорий этилади. Ўлимни қайд қилиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилади.

Навоийда шифокор беморнинг онасини жинсий алоқага мажбурлагани ортидан тиббиёт маркази раҳбари ишдан бўшатилди
28 феврал 2022, 16:46

Навоийда шифокор беморнинг онасини жинсий алоқага мажбурлагани ортидан тиббиёт маркази раҳбари ишдан бўшатилди

Навоий вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази Неврология бўлими мудири бемор боланинг онасини касаллик варақасини бериш эвазига жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келганликда гумонланиб, ҳибсга олинганди. Мазкур воқеа ортидан ходимлари устидан етарли назорат ўрнатмагани учун тиббиёт маркази директори ишдан бўшатилди.

Ҳафта охирида жуда илиқ об-ҳаво кутилмоқда
28 феврал 2022, 13:22

Ҳафта охирида жуда илиқ об-ҳаво кутилмоқда

Ҳафта бошида кучсиз ёмғирлар, ўртасида эса жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Жанубда ва чўл ҳудудларида ҳаво ҳарорати +25…+27 даражагача кўтарилади.

ХТВ қизил галстук масаласига сиёсий тус бермасликни сўради
28 феврал 2022, 12:21

ХТВ қизил галстук масаласига сиёсий тус бермасликни сўради

Ижтимоий тармоқларда Учтепа туманидаги 283-мактаб ўқувчиларига қизил галстук тақдирилган ҳолат «пионерликка қайтиш» деб тарифланаётгани муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Халқ таълими вазирлиги мактабнинг очилиш маросимида ота-оналар билан келишилган ҳолда бошланғич синф ўқувчиларига эркакларнинг қизил рангли бўйинбоғи тақилганини маълум қилиб, «бунга сиёсий тус бермасликни» сўради.

«Ҳаёт гуллари». Кам таъминланган оилалар аёллари гул етиштириш сирларини ўргандилар
28 феврал 2022, 11:52

«Ҳаёт гуллари». Кам таъминланган оилалар аёллари гул етиштириш сирларини ўргандилар

Тошкент вилоятида яшовчи кам таъминланган оилалар аёллари флористика бўйича бепул курсда таълим олишди. Аёллар гулдаста ва композицияларни ясаш, совғалар тайёрлаш, хонаки гулларни парваришлаш сирларини ўргандилар. Курс ташкилотчиларининг таъкидлашича, бу кўникмалар аёлларга иш топишда ва ҳаётларини ўз қўлларига олишда амалий ёрдам беради.

Якшанба куни Қорақалпоғистон, Жиззах ва Қашқадарёда ковид аниқланмади
28 феврал 2022, 10:54

Якшанба куни Қорақалпоғистон, Жиззах ва Қашқадарёда ковид аниқланмади

Якшанба куни Қорақалпоғистон, Жиззах ва Қашқадарёдан ташқари 11 та ҳудудда жами 106 киши коронавирус инфекциясини юқтириб олди. Кун давомида икки бемор вафот этди, 15 кишида эса пневмония аниқланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг