27 февраль, якшанба куни Ўзбекистоннинг 11 та ҳудудида 106 кишининг коронавирусга топширган ПЗР-тест таҳлили мусбат натижани кўрсатди. Бу бир кун олдинги (125 та) ҳолатга қараганда 19 тага кам.

Кун давомида 15 нафар фуқарода (шанба куни 19 кишида) пневмония аниқланди, деб хабар берди ССВ.

Пандемия бошидан бери ковид билан касалланганларнинг расмий рўйхатга олинган сони 236405 нафарни ташкил этмоқда.

Якшанба куни энг кўп ҳолат Тошкент шаҳри (44 та) ва вилояти (23 та), Сурхондарё вилоятида (11 та) қайд этилди. Қолган ҳудудларда эса 5 тадан (Фарғона) камроқни ташкил этмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида эса COVID-19`ни юқтириб олиш ҳолатлари кузатилмади.

Касалликдан соғайганларнинг умумий сони 232918 нафарга (98%) етди.

Шунингдек, 2 бемор ковид асоратлари оқибатида вафот этди, ўлим ҳолатлари жами 1635 тани ташкил қилди.