1 март куни соат 15.05 да Польшанинг Катовице шаҳридан Украинадан эвакуация қилинган 253 нафар Ўзбекистон фуқаролари «Uzbekistan Airways компаниясининг учинчи махсус самолёти билан Тошкентга учиб кетди. Бу ҳақда ТИВ расмий вакили хабар берди.

Самолёт бортида — 68 нафар аёл, 54 нафар болакай ва 12 чақалоқ бор. Борт Тошкентга тахминан 20:45 да қўниши кутилмоқда.

Украинадан Польша ҳудуди орқали эвакуация қилинган Ўзбекистон фуқароларининг умумий сони 762 нафарга етди.

Бугун яна иккита рейс ташкил этилиши кутилмоқда, дейилади ТИВ хабарида.

Ўзбекистон фуқаролари «Карчова» назорат пунктига келишда давом этмоқда, улар ҳам тез орада Тошкентга қайтарилади.

Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни соат 23:00да Тошкент аэропортига Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликларнинг биринчи рейси қўнди. 241 киши Польшанинг Катовице шаҳридан етиб келди, у ерда фуқаролар Львов орқали олиб чиқилган. «Газета.uz» мухбири махсус рейс фуқаролари ва учиб келиш залида уларни кутиб олаётган инсонлар билан мулоқот қилди.

1 март куни маҳаллий вақт билан в 09:15 Uzbekistan Airways томонидан Украинадан эвакуация қилинган бортида 258 нафар фуқаро бўлган иккинчи махсус рейс Тошкентга етиб келди. Ватанга жами 509 ватандошлар қайтарилган.

«Корчова» назорат ўтказиш пунктидаги тўпланиш зонасида яна 650 дан ортиқ фуқаролар қолмоқда, улар учун барча шароитлар яратилган. Уларнинг эвакуацияси учун қўшимча махсус бортлар йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда. Рейслар сони Ўзбекистонга қайтишга қарор қилган фуқаролар сонига боғлиқ бўлади. Ватандошлар эвакуациясини Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мувофиқлаштириб бормоқда.