Жамият

Тошкентда мушукни деразадан улоқтирган боланинг шахси аниқланиб, отасига жарима солинди
30 май 2022, 13:08

Тошкентда мушукни деразадан улоқтирган боланинг шахси аниқланиб, отасига жарима солинди

Ижтимоий тармоқларда Р. Глиэр номидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа мактабининг ўқувчиси 3-қаватдан мушукни улоқтиргани акс этган видео тарқалди. Вояга етмаган йигитнинг отасига нисбатан болаларни тарбиялаш борасидаги мажбуриятларни бажармаганлиги бўйича протокол тузилиб, у жаримага тортилди.

«Товуқбоқарлар ўқув машғулотларида қатнашмаган» — Андижон вилояти ҳокимлиги кредитга товуқ олиб боқаётган аҳоли ҳақида
30 май 2022, 13:04

«Товуқбоқарлар ўқув машғулотларида қатнашмаган» — Андижон вилояти ҳокимлиги кредитга товуқ олиб боқаётган аҳоли ҳақида

Андижон вилоятида кредит асосида 200 минг донадан ортиқ товуқ тарқатилган аҳоли паррандаларнинг нобуд бўлаётганлиги, кам тухум қўяётганлиги ва иммунитети пастлигидан шикоят қилмоқда. Kun.uz нашри битта товуқ аҳолига ўртача бозор нархидан анча қимматга тушаётганлиги ҳақида ёзди. Вилоят ҳокимлиги ва товуқларни етказиб берган корхона товуқбоқарларни ташкил этилган ўқув машғулотларида қатнашмаганликда айблади.

Ҳафта охиригача ёғингарчилик кутилмайди, кунлар исий бошлайди
30 май 2022, 11:31

Ҳафта охиригача ёғингарчилик кутилмайди, кунлар исий бошлайди

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат аста-секин кўтарилиб, +35…+37 даражагача исийди. Фақат тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучайиб, чанг-тўзон кўтарилиши кутилмоқда.

Самарқандда сайёҳлик автобуси «Камаз» билан тўқнашди, бир киши ҳалок бўлди
30 май 2022, 11:22

Самарқандда сайёҳлик автобуси «Камаз» билан тўқнашди, бир киши ҳалок бўлди

Иштихон туманида Бухородан келаётган сайёҳлик автобуси «Камаз» билан тўқнашиб кетди. Бунинг оқибатида ҳайдовчининг шериги воқеа жойида вафот этди, бир нафар руминиялик сайёҳ эса енгил тан жароҳати олди.

IT фақат йигитлар учун эмас, қизлар ҳам эплай олади — Фазилатбону Менглиева
30 май 2022, 10:32

IT фақат йигитлар учун эмас, қизлар ҳам эплай олади — Фазилатбону Менглиева

«Газета.uz» Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги IT соҳасини ўрганаётган ўсмир қизлар билан суҳбатларни давом эттиради. Навбатдаги суҳбатдошимиз — хоразмлик мактаб ўқувчиси Фазилатбону Менглиева. У робототехника соҳасига қизиқиши, IT`ни YouTube`да ўрганишни бошлагани, ота-оналар қизларига IT соҳаси билан шуғулланишга рухсат бермаслигининг сабаблари ҳақида гапириб, тенгдошларига ўз маслаҳатлари билан бўлишди.

Ўзбекистон қаҳрамони Лола Муротова вафот этди
30 май 2022, 08:48

Ўзбекистон қаҳрамони Лола Муротова вафот этди

Ўзбекистон қаҳрамони, «Нурли обод» фермер хўжалиги раҳбари Лола Муротова вафот этди. Аввалроқ, у оғир хасталик билан вилоят шошилинч тиббий ёрдам марказида даволанаётганди.

Учта вилоятда фуқароларни ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
29 май 2022, 18:36

Учта вилоятда фуқароларни ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди

Андижон ва Тошкент вилоятида фуқароларни қўшни давлатлардаги ОТМларга, Жиззах вилоятида эса фуқарони маҳаллий техникумга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди.

Маданий мерос агентлиги раҳбари лавозимидан озод этилди
29 май 2022, 15:03

Маданий мерос агентлиги раҳбари лавозимидан озод этилди

Маданий мерос агентлиги директори Шахриёр Нуруллоев ўз лавозимидан озод этилди. У ушбу лавозимда 5 ойгина фаолият олиб борди.

Жиззахда Педагогика институти бўлим бошлиғи $2500 пора олган вақтида қўлга олинди
29 май 2022, 12:10

Жиззахда Педагогика институти бўлим бошлиғи $2500 пора олган вақтида қўлга олинди

Жиззах давлат педагогика институти бўлим бошлиғи фуқаронинг ўқишини кўчириб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига $2500 олган вақтида қўлга олинди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Самарқандда оммавий жанжал уюштирмоқчи бўлган 16 нафар шахс ушланди
29 май 2022, 12:04

Самарқандда оммавий жанжал уюштирмоқчи бўлган 16 нафар шахс ушланди

Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари Пахтачи туманида 2 гуруҳ ўртасидаги оммавий жанжалнинг олди олинганини маълум қилди. Тезкор тадбирда 16 нафар шахс қўлга олиниб, уларга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

30 майдан эҳтиёжманд хотин-қизлар ОТМга кириш учун тавсияномага ариза топшириши мумкин
29 май 2022, 11:55

30 майдан эҳтиёжманд хотин-қизлар ОТМга кириш учун тавсияномага ариза топшириши мумкин

Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармаси эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга давлат гранти учун тавсияномага талабгорлар ҳужжатини 30 майдан 8 июнга қадар xotin-qizlar.uz платформаси орқали қабул қилади.

29 май куни Тошкентдаги айрим кўчалар марафон туфайли вақтинча ёпилади
28 май 2022, 22:48

29 май куни Тошкентдаги айрим кўчалар марафон туфайли вақтинча ёпилади

29 май куни ИИО ходимлари ўртасида марафон ўтказилиши муносабати билан Тошкентдаги бир қатор кўчалар 07:00 дан 11:00 гача автотранспортлар ҳаракати учун ёпилади.

Олий судга 10 йиллик муддатга икки нафар судья сайланди
28 май 2022, 16:48

Олий судга 10 йиллик муддатга икки нафар судья сайланди

Сенатнинг 26-ялпи мажлисида Турғунали Мирзаев ва Нурали Рахмоновни Олий суд судьяси лавозимига 10 йиллик муддатга сайлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинди. Ҳар иккиси ҳам судья сифатида камида 10 йиллик тажрибага эга.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ер участкаларини сотиб олиш харажатларини давлат қоплаб беради
28 май 2022, 16:19

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ер участкаларини сотиб олиш харажатларини давлат қоплаб беради

Сенаторлар маъқуллаган қонунга мувофиқ, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ер участкаларини сотиб олиш харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади. Адлия вазири имконияти чекланганлар 2−3 млн нафардан кўпроқлиги, шу боис харажатларни қоплаб бериш тартиби бўйича алоҳида низом ишлаб чиқилишини маълум қилди. «Ҳар бир ногиронлиги бўлган шахсга компенсация беришнинг имкони бўлмайди», — деди Русланбек Давлетов.

Сенат ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун компенсация эвазига олиб қўйиш бўйича қонунни маъқуллади
28 май 2022, 14:05

Сенат ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун компенсация эвазига олиб қўйиш бўйича қонунни маъқуллади

Сенаторлар ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун компенсация эвазига олиб қўйилиши тўғрисидаги қонунни маъқуллади. «Снос»га тушган ҳудудда жойлашган ерга 15 йил давомида ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилиб келган шахслар солиқлар тўлаб келгани тасдиқланса, мулк қийматининг ўрни қопланади.

Шота Руставели ҳайкали атрофидаги хиёбон реконструкция қилинади
28 май 2022, 10:43

Шота Руставели ҳайкали атрофидаги хиёбон реконструкция қилинади

Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Грузиянинг Ўзбекистондаги элчиси Зураб Абдушелишвили билан учрашувда Шота Руставели ҳайкали атрофидаги хиёбонни реконструкция қилишга келишиб олди. Ҳозирда унинг лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Шунингдек, Грузия бош вазирининг Ўзбекистонга ташрифи кутилаётгани ҳам маълум қилинди.

Нима тайёрлаймиз: турли хил сомсалар
28 май 2022, 10:15

Нима тайёрлаймиз: турли хил сомсалар

«Пармуда», «трио», дангаса сомса, туркча сомса, кабоб-сомса, мини-сомсалар, чўпчаларга териб пиширилган гўштли ва кўкатли сомса — Zira.uz 8 хил сомсани тайёрлаш рецептлари рўйхатини тақдим этади.

27 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
27 май 2022, 22:00

27 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

ОТМларда чет тилидан ўтказиладиган ижодий имтиҳон шартлари, «Ўзбекнефтгаз» АИ-80 бензини нархини оширгани, энг кўп Андижондан тушаётган коррупция бўйича мурожаатлар, июлдан ишга тушиши кутилаётган «Рақамли мобил паспорт», дам олиш кунларидаги ёғингарчилик ва бошқалар — «Газета.uz»нинг 27 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» раҳбарига биринчи ўринбосар тайинланди
27 май 2022, 19:18

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» раҳбарига биринчи ўринбосар тайинланди

Абдумалик Назиров «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бунга қадар у Энергетика вазирлигида бошқарма бошлиғи бўлиб ишлаган.

Тошкентда арзон бензин олиб бериш эвазига тадбиркорнинг 1,4 млрд сўмини ўзлаштирган шахслар аниқланди
27 май 2022, 18:43

Тошкентда арзон бензин олиб бериш эвазига тадбиркорнинг 1,4 млрд сўмини ўзлаштирган шахслар аниқланди

Мирзо Улуғбек туманида арзон нархда АИ-80 маркали бензин олиб беришни ваъда қилган бир нечта шахслар тадбиркорнинг 1,4 млрд сўмини ўзлаштиргани аниқланди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг