Тошкентда арзон нархда бензин олиб бериш учун тадбиркорнинг пулини ўзлаштирганликда гумонланаётган шахслар аниқланди, деб хабар берди Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ж.Н. ва бошқалар «E» МЧЖ раҳбари Н.нинг ишончига кириб, унга арзон нархларда АИ-80 маркали бензин ёқилғисини олиб беришни ваъда қилганлиги аниқланган. Ж.Н. ва унинг шериклари тадбиркорнинг 1,4 млрд сўм маблағини «A.I.» МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб олиб, ўзлаштиришган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.