«Газета.uz» пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда 8 хил сомсани тайёрлаш рецептлари рўйхатини тақдим этади.

«Пармуда» сомсаси


Андижонда таваллуд топган тўртта бир-бирига ёпиштирилган гўштли иссиққина сомсалар — жуда мазали ва хушбўй. Уларни одатда тандирда тайёрлашларига қарамай, газ печида тайёрласа ҳам жуда мазали бўлади.

Қумоқ хамирдан туркча сомса


Уйда тайёрланган туркча сомса — меҳмонларни ажаблантирадиган ажойиб таом. У хуштаъм ва серсув асос, ҳамда қумоқ хамирдан иборат. Ушбу сомсалар ноодатий кўринишга эга бўлиб, барчани ҳайратда қолдиради.

«Трио» сомсаси


Учта асосга эга, жуда мазали ва ноодатий сомса рецепти. Мазали 3 хил асос ва қарсилдоқ хамир — бунданда мазалироқ сомса топиш қийин, бизнингча.

Кабоб-сомса


Оддий сомса билан меҳмонларни ҳайратлантириш қийин, шунинг учун биз сизга гўштли, таёқчаларга тиқиб пиширилган — кабоб сомса тайёрлаш усулини ҳавола қиламиз. Оғизда эрийдиган юмшоқ хамир, хушбўй асоси ва таомнинг антиқа кўриниши байрам дастурхонингизга кўрк бағишлайди.

Мини-сомсалар


Гўштли начинкага эга мини-сомсалар каттаю кичикка бирдек ёқиши аниқ. Бундай сомсаларни қатлама хамирдан тайёрлашингизни маслаҳат берамиз. Дўмбоқ, хушбўй, уйда пиширилган ушбу сомсачалар ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди.

Чўпчаларга териб пиширилган икки хил асосли сомса


Ҳам гўштли ҳам кўкатли сомса севувчилар учун икки хил асосли сомса. Бу усулда қатлама хамир осон тайёрланилади, асосини эса таъбингизга қараб танлашингиз мумкин.

Дангаса сомса


Қатламали хамирдан тайёрланган рулет шаклидаги гўштли сомса — жуда мазали бўлиб пишади. Хамирни узоқ тайёрлашингиз ва ундан сомсалар ҳосил қилишингиз шарт эмас, тайёрлаш жараёни жуда осон бўлиб, натижаси сизни хурсанд қилади.

Тайёр хамирдан қилинган гўштли сомса


Кўнглингиз ҳозироқ сомса тусаб қолса, тайёр хамирдан фойдаланиш мумкин. Бу рецепт бўйича тез ва ширин сомсалар тайёрланади.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15.