29 май куни Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида марафон ўтказилиши муносабати билан Тошкентдаги бир қатор кўчалар соат 07:00 дан 11:00 гача автотранспортлар ҳаракати учун вақтинча ёпилади. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХХ матбуот хизмати хабар қилди.

Жумладан:

  • Ислом Каримов кўчаси Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари чорраҳасидан Шароф Рашидов кўчасигача;
  • Ислом Каримов чорраҳасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Шароф Рашидов ва Афросиёб кўчалари чорраҳасигача;
  • Шароф Рашидов ва Афросиёб кўчалари чорраҳасидан Афросиёб кўчаси бўйлаб Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасигача;
  • Афросиёб ва Бешёғоч чорраҳасидан Олмазор кўчаси бўйлаб, Олмазор ва Ислом Каримов кўчалари чорраҳасигача.

Ушбу вақт оралиғида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилди. ЙҲХББ барча ҳайдовчилардан тартибга солувчиларнинг ишораларига риоя қилишларини сўради.