Самарқандда оммавий жанжал уюштирмоқчи бўлган 16 нафар шахс қўлга олинди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Вилоят ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Пахтачи туманида 2 гуруҳ ўртасидаги жанжалнинг олди олинди. Маълумотга кўра, ушбу гуруҳлар тумандаги «Қорақўтон» маъданли майдонида таркибида олтин моддаси бўлган тошларни талон-торож қилиш билан шуғулланишда гумон қилинган.

Жанжалнинг сабаби сифатида «ҳудуд талашиш» кўрсатилмоқда.

Тезкор тадбир давомида 16 нафар шахс қўлга олиниб, уларга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.