Тўпалангдаги тўполон, осилган ҳолда топилган Боёвут қишлоқ хўжалиги бўлими ходими, Сурхондарёда аниқланган сохта At Termiziy University, Evos филиалларининг бирида чиққан ёнғин, сел хавфи ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 22 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Жаҳон банки Ўзбекистонда қашшоқликка қарши курашиш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалаларига бағишланган ёш фотосуратчилар ўртасидаги қўшма танлов натижаларини сарҳисоб қилди. «Газета.uz» фотографлари Мадина Аъзам ва Евгений Сорочин танловнинг асосий ва махсус совринини қўлга киритди.
Тошкент вилоятида маданий мерос объектларини қайта таъмирлашда сохта ҳисоб-китоблар йўли билан 670 млн сўмга яқин давлат маблағлари ўзлаштирилгани аниқланди. Бундан ташқари, Қибрай туманидаги археология ёдгорлиги яқинидаги қурилиш ишлари ушбу объектга 5 млрд 668 млн сўм зарар етказгани маълум бўлди.
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгашида ишлаб келаётган Гулзира Бахиева Қорақалпоғистон мактабгача таълим вазири лавозимига тайинланди.
Урганч аэропорти шўрланиш туфайли яроқсиз ҳолга келган ва реконструкцияга ярамайди, шу боис янги ҳаво бандаргоҳи қурилиши режалаштирилмоқда, деди Uzbekistan Airports раҳбари Раъно Жўраева. Бухородаги аэродромни эса реконструкция қилиш ва янги терминал қуриш талаб этилади.
Ўзгидромет ҳафта охирига қадар ва душанба куни кузатиладиган ёмғирлар сабабли Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сел келишидан огоҳлантирди. Аҳолидан эҳтиёт чораларини кўриш сўралмоқда.
Президент танқидидан сўнг, ҳоким ёрдамчилари учун ҳалоллик ва коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус курслар ташкил этилди. Семинарларда коррупцияга қарши курашиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, коррупциянинг олдини олиш механизмлари ва бошқалар таҳлил қилинмоқда.
Озарбайжон пойтахти Кавказдаги энг йирик шаҳар-порт саналади. Соҳилларини Каспий денгизи ювиб турадиган шаҳар кўркам архитектура, тарихий масканларга бой. «Газета.uz» Бокудаги эътиборга сазовор жойлар, ёнувчи тоғ ва лой вулқонлар, озарбайжон ошхонаси ва сайёҳлар учун маслаҳатлар ҳақида сўз юритади.
Сирдарё вилояти Боёвут туман қишлоқ хўжалиги бўлими ходими иш жойида осилган ҳолда топилди. У қимор ўйинида ютқазиб қўйгани учун ўз жонига қасд қилгани айтилмоқда.
Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларининг айрим ҳудудларида 23 июнь куни соат 7:00 дан 20:00 гача электр энергияси вақтинчалик узилади. Бу вақтда электр узатиш линияларининг янги таянч устунлари ўрнатилади. Манзиллар.
Сурхондарёда икки шахс фаолият юритиш учун рухсатномага эга бўлмаса-да At Termiziy University хусусий таълим муассасасини ташкил этгани аниқланди. Улар Telegram орқали тарғибот олиб боришгани ва 73 кишидан қарийб 307 млн сўм ундиргани айтилмоқда. Гумондорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
22 июнь куни эрталаб Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги Evos биносида ёнғин содир бўлди. Тахминан 40 дақиқадан сўнг ёнғин ўчирилди. ФВВ маълумотларига кўра, жароҳат олганлар ва қурбон бўлганлар йўқ.
«Ўзбекгидроэнерго» «Тўпаланг» сув омбори пастки қисмидан катта ҳажмда сув чиқишига ГЭСнинг 2-компонент иншоотидаги сув қувури тўсини шикастланиши сабаб бўлганини маълум қилди. ГЭС директори ва туман ФВБ бошлиғи «ваҳимага ва аҳолини эвакуация қилишга ҳожат йўқлигини» таъкидлашмоқда.
Тошкент шаҳрида 9 нафар фуқарога Япония ва Россияга учиш учун қалбаки авиачипталар расмийлаштириб берганликда гумонланган тадбиркор ҳибсга олинди. У чипталарни 2420 доллар ва 20,9 млн сўмга сотгани айтилмоқда. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёдаги Тўпаланг сув омборидан сув чиқаётгани акс этган видеолар тарқалди. ФВВ буни сув омборидан чиқаётган сув ташламаси режавий кўрсаткичдан ошиб кетгани билан изоҳлади. «Ўзбекгидроэнерго» эса сув омбори тўғони сув қўйиб юборганлиги ҳақидаги хабарларни рад этиб чиқди.
Ўзбекистонга келган Озарбайжон президенти ва имзоланган 18 та ҳужжат, Ўзбекистоннинг қарийб $500 млнга камайган олтин-валюта захираси, Самарқандда аҳолига ажратилган 85 тонна ун қимматга сотилгани ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 21 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
БМТТД ва Сенат ҳамкорлигида аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини оширишга қаратилган Ўзбекистон етакчи аёллар мулоқоти ўз ишини бошлади. Мулоқот мамлакатдаги гендер тенглик муаммоларини ҳал қилиш учун 14 минтақадан турли соҳалардаги 180 дан ортиқ аёлларни бирлаштиришни мақсад қилган.
Тошкентда ўртача ойлик миқдор 17 мм ни ташкил этган бир вақтда, ой бошидан буён 22 мм ёки меъёрдагидан 130 фоиз кўпроқ ёғингарчилик ёғди. 20 июнь куни пойтахт марказида 15 мм, халқаро аэропорт ҳудудида 21 мм ёмғир ёғди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Аҳмаджон Тошхўжаев 70 ёшида вафот этди.
Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида фуқароларни 40 минг доллар эвазига виза расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, АҚШга жўнатишга уринганликда гумонланган шахслар қўлга олинди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг