Тошкент шаҳрида фуқароларга қалбаки авиачипталар расмийлаштириб берган МЧЖ раҳбари аниқланди, деб хабар берди Бош прократура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати.

Гумондор «Y.A.» МЧЖ раҳбари Ф.М. Департамент томонидан ўтказилган терговга қадар текширув вақтида қўлга олинган.

У шу йилнинг январь-май ойларида 2 нафар фуқарога Япония ва 7 нафар фуқарога Россия давлатига бориш учун қалбаки авиачипталарни расмийлаштириб бергани айтилмоқда. Бунинг эвазига Ф.М улардан жами 2 420 АҚШ доллари ва 20,9 млн сўмни олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.