Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларининг айрим ҳудудларида 23 июнь куни 13 соатга электр энергияси таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Бу вақтда, яъни соат 7:00 дан 20:00 га қадар янги электр узатиш устунлари ўрнатилади, деб хабар берди «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» матбуот хизмати.

Яшнобод тумани:

  • «Технопарк» МЧЖ, «Шампан-вино» заводи, «Калисто» ХФ, АТС-169, «Паркент» бозори, «Ал-Хоразмий» мактаби, Ўздонмаҳсулот МЧЖ Дока-хлеб, Котелная ТошмИ, Тузел-1 Насосная, Кўр-соқовлар мактаб-интернати, Туман жиноят суди, Қон қуйиш институти, Диагностика маркази, Боткина кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш обектлари, Эрон Республикаси элчихонаси, ТашкЕЧ, 510-, 359-, 529- ҳамда 149-сонли МТМ, шунингдек, «Макро», «Технопарк» ва «Корзинка» савдо марказлари;
  • «Риёзий» мавзеси, М. Улуғбек, Олтинтепа, С. Машхадий кўчалари, 22-сонли Ҳарбийлар шаҳарчаси, С. Розина, Паркент — 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7-тор кўчалари, «Ташселмаш» мавзеси, Чизелний мавзеси, Тузел-1 даҳаси ҳамда кўчалари;
  • «Дўстлик» МФЙ, «Машинасозлар» МФЙ, «Дўстобод» МФЙ, «Бойқўрғон» МФЙ, «Умид» МФЙ, «Чўлпон» МФЙ, «Истиқлол» МФЙ, «Фидойилар» МФЙ, «Семуруғ» МФЙ ҳамда «Амир Темур» МФЙларида жойлашган аҳоли хонадонлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари.

Мирзо Улуғбек тумани:

  • Шифокорлар малакасини ошириш институти ётоқхонаси, «Паркент» мавзеси, Қудуқбоши, Олтинтепа, Асака, Бўзбозор, Хирмонтепа кўчалари ҳамда 493-, 456-, 410- ҳамда 597-сонли МТМ ва 148-сонли мактаб, шунингдек, тадбиркорлик субектлари;
  • «Турон» МФЙ, «Олмачи» МФЙ, «Янги олмачи» МФЙ, «Асака» МФЙ, «Подшобоғ» МФЙ, «Олтинтепа» МФЙ ҳамда «Катта Олтинтепа» МФЙларида электр энергияси соат 07:00 дан 20:00 қадар вақтинчалик ўчирилади.