Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазири лавозимига Бахиева Гулзира Аминовна тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши матбуот хизмати хабар берди.

Гулзира Бахиева ушбу лавозимда 2017 йилнинг ноябридан бошлаб ишлаб келаётган Уснатдинова Жумагүл Шараповнанинг ўрнини эгаллади.

Гулзира Бахиева шу кунга қадар Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгашининг Оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича котибият бошлиғи лавозимида ишлаб келган.