22 июн куни Сирдарё вилояти прокуратураси Боёвут туман қишлоқ хўжалиги бўлими етакчи мутахассиси Т. Б. 13 июнь куни иш биносида осилган ҳолда топилган воқеа тафсилотларини маълум қилди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Т. Б.ни ўз жонига қасд қилиш сабаби қимор ўйинларида ютқазиши билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзишганди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, маъмурий биносининг иккинчи қаватидаги бўш хона эшигининг тўсинига сиртмоқ билан бўйин қисмидан осиб, ўз жонига қасд қилган.

Ўз жонига қасд қилиш ҳолати иш билан боғлиқ бўлмаган ва ҳозирда аниқлик киритилаётган шахсий муаммолари сабабли юз берган, дейилади прокуратура хабарида.

Мазкур ҳолат юзасидан Боёвут туман прокуратураси томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.