Жамият

5 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
5 август 2022, 22:00

5 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Иссиқ дам кунлари, солиқ маслаҳатига оид янги қонун, Навоийда очиладиган Халқаро шахмат мактаби, депутатлар олдида ҳисобот берадиган ИИБ бошлиқлари, Нукусдаги ҳолат ҳақидаги «Газета.uz» мақоласини «ёлғон» деган депутат, асорат билан туғилаётган чақалоқлар ва бошқалар — «Газета.uz» да кун дайжести.

Самарқанд вилоятида Damas автомобилида 18 йўловчи ташилди
5 август 2022, 20:53

Самарқанд вилоятида Damas автомобилида 18 йўловчи ташилди

Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида тўхтатилган Damas автомобилида 18 нафар йўловчи — катталар ва болалар олиб кетилаётгани аниқланди.

Қирғизистонда ўзбекистонликлар транзити учун шароит яратиш сўралмоқда
5 август 2022, 18:31

Қирғизистонда ўзбекистонликлар транзити учун шароит яратиш сўралмоқда

Қирғизистонда депутат ҳукуматдан Ўш аэропортида таксичилар устидан шикоят қилаётган ўзбекистонлик йўловчиларнинг транзити учун қулай шарт-шароитлар яратишни сўради. «Ўзбекистон фуқаролари Ўш орқали ўзларига хуш келганидан учиб ўтаётгани йўқ. Шунда чипта 150 долларга арзонроқ бўлади», — дейди у.

Тошкентда автомобиль уриб юбориши натижасида пиёда ҳалок бўлди
5 август 2022, 16:54

Тошкентда автомобиль уриб юбориши натижасида пиёда ҳалок бўлди

Тошкентнинг Абдулла Қодирий кўчасида Lacetti автомобили ҳайдовчиси бир инсонни уриб юборди. Пиёда воқеа жойида вафот этган.

Сўровда қатнашган деярли 40% ёшлар пора беришни коррупция деб ҳисобламайди — Антикоррупция агентлиги раҳбари
5 август 2022, 16:44

Сўровда қатнашган деярли 40% ёшлар пора беришни коррупция деб ҳисобламайди — Антикоррупция агентлиги раҳбари

Ўтказилган сўровга кўра, 39 фоиз ёшлар пора беришни коррупция деб ҳисобламайди, деди Антикоррупция агентлиги раҳбари. Сенатор Маҳмуд Парпиевнинг айтишича, бу коррупцияга қарши курашда амалга оширилиши лозим бўлган кўплаб ишлардан далолат беради.

Кўп квартирали уйлар аҳолиси ўз хонадони остидаги ва унга туташ ердан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритади
5 август 2022, 14:56 1

Кўп квартирали уйлар аҳолиси ўз хонадони остидаги ва унга туташ ердан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритади

Ҳокимиятларга 2024 йил 1 январга қадар кўп квартирали турар-жой бинолари ва унга туташ ер участкаларини доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида уй эгаларига нотижорат мақсадларда фойдаланишга топшириш вазифаси юклатилди.

Ички ишлар органлари раҳбарлари депутатлар олдида ҳисобот беради
5 август 2022, 14:23

Ички ишлар органлари раҳбарлари депутатлар олдида ҳисобот беради

Сенат ҳудудий ички ишлар бошқармалари раҳбарларининг ҳар чоракда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси ва маҳаллий кенгашларга ҳисобот тақдим этиши тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Шунингдек, туман ва шаҳар ИИБ бошлиқлари ҳам (ҳар чоракда) ва уларнинг ўринбосарлари (ҳар ойда) ҳисобот беради.

Дам олиш кунлари иссиқ бўлади
5 август 2022, 14:13

Дам олиш кунлари иссиқ бўлади

Дам олиш кунлари мамлакат бўйлаб қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво кузатилади, айрим тоғли ҳудудларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғирлар ёғади.

Давлат қайси ҳолатда алиментни қарздорнинг ўрнига тўлаб беради?
5 август 2022, 13:01

Давлат қайси ҳолатда алиментни қарздорнинг ўрнига тўлаб беради?

Ҳукумат қарори билан давлат фақат биргина ҳолатда — вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган шахс ўрнига алиментни тўлаб беради. Маблағни Алимент тўловлари жамғармаси ажратади. Кейинчалик МИБ қарздордан ушбу маблағни ундириб олади.

Депутат «Газета.uz» Нукусдан тайёрлаган репортажни ёлғон деб атади
5 август 2022, 12:19

Депутат «Газета.uz» Нукусдан тайёрлаган репортажни ёлғон деб атади

Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, Қорақалпоғистондаги воқеаларни ўрганиш бўйича парламент комиссияси аъзоси Алишер Қодиров «Газета.uz» Нукусдан тайёрлаган репортажни ёлғон деб атади ва «олди-қочди талқинларга» ишонмасликка чақирди.

Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда
5 август 2022, 11:33

Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда

Термизда Ўзбекистон ва Тожикистоннинг «Ҳамдўстлик-2022» қўшма ҳарбий машғулотлари бошланди.

Фарғона НҚИЗ ўзини ёқиб юбормоқчи бўлган ходими бўйича изоҳ берди
5 август 2022, 11:00

Фарғона НҚИЗ ўзини ёқиб юбормоқчи бўлган ходими бўйича изоҳ берди

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида ходим ўзига бензин сепиб, ёқиб юборди. ФНҚИЗ бунга у ишдан бўшатилгани сабаб бўлгани ҳақидаги хабарларни рад этиб, шу куни ходимнинг ёнида рухсатномаси бўлмаганлиги учун ишга киритилмаганини маълум қилди. Корхона унга ёрдам кўрсатмоқда.

«Ҳар бешинчи чақалоқ асоратли ҳомиладорлик билан туғиляпти» — сенатор (аниқлаштирилди)
5 август 2022, 09:59

«Ҳар бешинчи чақалоқ асоратли ҳомиладорлик билан туғиляпти» — сенатор (аниқлаштирилди)

Ўзбекистонда 2021 йилда 910 минг нафар чақалоқдан 170 минг нафари асоратли ҳомиладорлик билан туғилди, деб маълум қилди сенатор Дилорам Ташмухамедова. Унинг сўзларига кўра, ёшлар ва уларнинг ота-оналари никоҳни қайд этиш олдидан тиббий кўрикдан ўтишга жиддий эътибор қаратмаяпти.

Термизда маст ҳайдовчи Damas машинасида кекса пиёдани уриб юборди
5 август 2022, 09:03

Термизда маст ҳайдовчи Damas машинасида кекса пиёдани уриб юборди

Термизнинг Алишер Навоий кўчасида маст ҳолатдаги ҳайдовчи Damas машинасида катта тезликда ҳаракатланиб, йўлни кесиб ўтаётган 83 ёшли қарияни уриб юборди.

4 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
4 август 2022, 22:00

4 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

8 августдан бошланадиган тест синовлари, «ягона Хитой» сиёсатини қўллаб-қувватлайдиган Ўзбекистон, давлат қарзи ниманинг ҳисобидан тўланиши, очиқ маълумотларни айтмаган мансабдорларнинг жарима тўлаши, божхоначисиз божхона тизими, Сенат рад этган қонунлар ва бошқалар — «Газета.uz» да кун дайжести.

Давлат бошқаруви академияси трансформация қилинади
4 август 2022, 17:38

Давлат бошқаруви академияси трансформация қилинади

Давлат хизматчиларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича мутлақо янги тизим йўлга қўйилади. Хорижий экспертлар иштирокида ўқув дастури тузилади ва йил якунигача 5 минг нафар давлат хизматчиси ўқитилади. Давлат бошқаруви академияси эса энг илғор хорижий тажрибалар асосида трансформация қилинади.

Йил бошидан буён 4,4 млрд сўмлик қалбаки ва сифатсиз дори воситалари мусодара қилинди
4 август 2022, 16:04

Йил бошидан буён 4,4 млрд сўмлик қалбаки ва сифатсиз дори воситалари мусодара қилинди

7 ой давомида дори воситаларини дорихоналардан ташқарида сотиш, шунингдек, қалбаки ва сифатсиз дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан боғлиқ 82 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди. Яна 52 та қонунбузарлик инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситалари тайёрлаш ва сотиш билан боғлиқ.

Сенат ҳимоя ордери талабини бузганлик учун жаримани ошириш таклифини маъқулламади
4 август 2022, 14:05

Сенат ҳимоя ордери талабини бузганлик учун жаримани ошириш таклифини маъқулламади

Сенаторлар ҳимоя ордери талабларини бузганлик учун жаримани бир неча бараварга оширишга оид қонунни рад этди. Таъкидланишича, жаримани ошириш жабрланувчининг ўзига юк бўлади. «У жаримани тўлайди, аммо хотини, боласининг имконияти чегараланиб қолиши мумкин», — деди Танзила Нарбаева.

Тошкент халқаро аэропортида «божхоначисиз божхона» тизими йўлга қўйилди. У қандай ишлайди?
4 август 2022, 12:14

Тошкент халқаро аэропортида «божхоначисиз божхона» тизими йўлга қўйилди. У қандай ишлайди?

1 июлдан бери Тошкент халқаро аэропортидан учиб кетаётган йўловчилар божхоначилар текширувидан ўтказилмаяпти. Бунда йўловчилар ҳақидаги олдиндан тўпланган маълумотлар асосида фуқаролар ва уларнинг юклари электрон боди сканер қурилмасидан ўтмоқда. Фақат шубҳа уйғотган шахсларгина текшириляпти.

Олмаотада паспортлари олиб қўйилиб, таҳдид қилинган 10 нафар ўзбекистонлик қутқариб олинди
4 август 2022, 10:35

Олмаотада паспортлари олиб қўйилиб, таҳдид қилинган 10 нафар ўзбекистонлик қутқариб олинди

Олмаотада паспортлари олиб қўйилиб, мажбурий меҳнатга жалб қилиш мақсадида ушлаб турилган 10 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг