Термизнинг Алишер Навоий кўчасида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 83 ёшли қария вафот этди, деб хабар берди Ўзбекистон ИИВ ЙҲХХ матбуот хизмати.

Катта тезликдаги Damas автомобилининг ёш ҳайдовчиси пиёда пайдо бўлгани заҳоти тезликни пасайтиришга улгурмаган. Фуқаро олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

Кейинчалик маълум бўлишича, Damas ҳайдовчиси автомашинани маст ҳолатда бошқарган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.