1−2 июль кунлари Қорақалпоғистонда юз берган фожиали воқеалар юзасидан Нукус аҳолисининг фикр-мулоҳазаларини акс эттирувчи «Газета.uz»даги мақола эълон қилинганидан роппа-роса бир ҳафта ўтгач, расмийларнинг илк муносабати пайдо бўлди.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, «Миллий тикланиш» демократик партияси етакчиси ва июль ойи бошида Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеаларни ўрганувчи парламент комиссияси аъзоси Алишер Қодиров мазкур мақолани ёлғон деб атади.

«Комиссия аъзоси сифатида бу мақолада келтирилган фикрларни батафсил рад этиш учун ваколатим йўқ, лекин кўп аниқ далиллар билан таниш эканлигим учун бу мақола ёлғон ва чалғитувчи талқинларга тўла эканлигини аниқ айтаман», — деб ёзди депутат.

«Комиссия хулосасини кутинг. Олди-қочди талқинларга ишонишга шошилманг», — дея таъкидлади Алишер Қодиров.