ОТМга кириш учун тест синовлари 8 августдан бошланади

ОТМларга кириш учун тест синовлари 8 августдан бошланади ҳамда стадион ва хиёбонларда ўтказилади. Имтиҳонлар икки сменада 20 августга қадар бўлиб ўтади. «Абитуриент рухсатномаси» эса 4 августдан берилади.

Шахмат олимпиадаси 6-тури: Ўзбекистон Ҳиндистон билан дуранг ўйнади

Шахмат олимпиадасининг олтинчи турида Ўзбекистон эркаклар жамоаси Ҳиндистон билан дуранг ўйнаб, турнир жадвалида тўртинчи ўринга пастлади. Аёллар жамоаси эса Шотландияни мағлуб этиб, 37-ўринга кўтарилди.

Ўзбекистон Тайван билан боғлиқ вазият тезроқ бартараф этилишига умид билдирмоқда — ТИВ

Ўзбекистон «ягона Хитой» сиёсатини ва ушбу мамлакатнинг ҳудудий яхлитлигини изчил қўллаб-қувватлайди ҳамда Тайван билан боғлиқ вазиятда кескинликнинг тезроқ бартараф этилишига умид қилмоқда, деб баёнот берди ТИВ.

Давлат қарзи ЯИМнинг 60 фоизидан ошмаслиги энг юқори чегара, бу мақсад эмас — молия вазири ўринбосари

Ўзбекистон қарзининг ЯИМга нисбати 60 фоиз этиб белгиланмоқда. Молия вазири ўринбосари Одилжон Исаков бу кўрсаткич мақсад эмас, балки энг юқори чегара эканлигини маълум қилди. Ҳозирда нисбат 37 фоиз — 25,9 млрд долларга етган. Ташқи қарз эса ниманинг ҳисобидан тўланиши ҳақида маълумот берилди.

Сенат никоҳ тузишдаги бир ойлик муддатни бекор қилишга оид қонунни рад этди

Сенат Оила кодексига ўзгартишлар киритишни рад этди. Бунга, никоҳ тузишдаги бир ойлик муддатни бекор қилиш ва тиббий кўрикдан сўнг никоҳни қайд этиш таклифи сабаб бўлди. Сенаторларнинг фикрича, бу муддат ёш турмуш қурганларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва ажралишлар сони камайишига имкон беради.

Сенат ҳимоя ордери талабини бузганлик учун жаримани ошириш таклифини маъқулламади

Сенаторлар ҳимоя ордери талабларини бузганлик учун жаримани бир неча бараварга оширишга оид қонунни рад этди. Таъкидланишича, жаримани ошириш жабрланувчининг ўзига юк бўлади. «У жаримани тўлайди, аммо хотини, боласининг имконияти чегараланиб қолиши мумкин», — деди Танзила Нарбаева.

Очиқ маълумотларни ошкор этмаган давлат хизматчилари жаримага тортилади

Очиқлик тўғрисидаги қонунчиликни бузганлиги учун мансабдор шахслар БҲМнинг 3−5 баравари (900 минг — 1,5 млн сўм) миқдорида жаримага тортилади. Ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённомани эса Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тузади.

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича олтинчи йиғилишга тайёргарликни йил охиригача якунламоқчи

Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича 6-йиғилишни жорий йил охиригача ўтказиш учун республика ташкилотга аъзо давлатларнинг қўшимча саволларига жавоблар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш, интеллектуал мулк ва бошқа йўналишларга оид янгиланган ҳужжатларни тақдим этиши зарур.

Аҳоли давлат облигацияларини сотиб олиши бўйича чекловларни бекор қилиш режалаштирилмоқда

Яқин йилларда аҳоли учун махсус давлат ғазначилик қоғозларини чиқаришни режалаштирилмоқда, дея хабар берди молия вазири ўринбосари Одилбек Исаков. Улар бўйича ставка бозор облигацияларидан юқори бўлиши кутилмоқда. Давлат облигацияларига хорижий инвесторлар ҳам жалб қилинади.

Шавкат Мирзиёев Сардор Умурзаковга йил якунигача маъмурий ислоҳотларни якунлашни топширди

Шавкат Мирзиёев Администрация раҳбари Сардор Умурзаковга йил якунига қадар икки муҳим вазифа — ихчам, профессионал, адолатли, натижага ишлайдиган бошқарув тизимини жорий қилиш ҳамда президент қарорлари ва топшириқлари ижросини қатъий таъминлашни буюрди.

Давлат бошқаруви академияси трансформация қилинади

Давлат хизматчиларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича мутлақо янги тизим йўлга қўйилади. Хорижий экспертлар иштирокида ўқув дастури тузилади ва йил якунигача 5 минг нафар давлат хизматчиси ўқитилади. Давлат бошқаруви академияси эса энг илғор хорижий тажрибалар асосида трансформация қилинади.

Барча вазирликлар иш услубини ўзгартиради ва аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини оширади

Субсидия учун аҳоли ва тадбиркорлар ўртача 10 та вазирлик ва идорадан хулоса олиши керак, электр тармоқларига уланишда ҳам ортиқча бюрократия кўп. Шу боис президент бош вазирга 1 ойда барча вазирлик ва ҳокимликларда хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, харажатлар ва ҳужжатларни қисқартиришни буюрди.

«Ҳали давлат хизмати халқни рози қиладиган тизимга айлангани йўқ» — президент

Президент давлат хизматини ислоҳ қилиш юзасидан йиғилиш ўтказмоқда. Унинг таъкидлашича, бу соҳадаги муаммоларни ҳал қилиш 30 йилга қолдирилди. «Ҳали давлат хизмати чинакам халқни рози қиладиган тизимга айлангани йўқ», — деди давлат раҳбари.

«Раҳбарликка тасодифан келиб қолишнинг олди олинади» — Шавкат Мирзиёев

Президент давлат хизматига ишга қабул қилишнинг очиқ-ошкора тизими жорий этилишини маълум қилди. Раҳбарликка номзодларни «маҳалладан — республикагача» тамойили асосида ўстириш йўлга қўйилади, эски «объективка»дан воз кечилади. Ходимга билим-тажрибаси ва кўрсатган натижасига қараб баҳо берилади.

Йил бошидан буён 4,4 млрд сўмлик қалбаки ва сифатсиз дори воситалари мусодара қилинди

7 ой давомида дори воситаларини дорихоналардан ташқарида сотиш, шунингдек, қалбаки ва сифатсиз дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан боғлиқ 82 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди. Яна 52 та қонунбузарлик инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситалари тайёрлаш ва сотиш билан боғлиқ.

Тошкент халқаро аэропортида «божхоначисиз божхона» тизими йўлга қўйилди. У қандай ишлайди?

1 июлдан бери Тошкент халқаро аэропортидан учиб кетаётган йўловчилар божхоначилар текширувидан ўтказилмаяпти. Бунда йўловчилар ҳақидаги олдиндан тўпланган маълумотлар асосида фуқаролар ва уларнинг юклари электрон боди сканер қурилмасидан ўтмоқда. Фақат шубҳа уйғотган шахсларгина текшириляпти.