04 август куни соат тахминан 00:30 ларда Тошкентнинг Абдулла Қодирий кўчасида Lacetti автомобилини бошқариб кетаётган 1997 йилда туғилган О.М. пиёдани уриб юборди, деб хабар берди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Натижада пиёда, 1992 йилда туғилган Д.Ф. олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одам ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.