Дам олиш кунлари иссиқ бўлади

Дам олиш кунлари мамлакат бўйлаб қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво кузатилади, айрим тоғли ҳудудларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғирлар ёғади.

Депутат «Газета.uz» Нукусдан тайёрлаган репортажни ёлғон деб атади

Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, Қорақалпоғистондаги воқеаларни ўрганиш бўйича парламент комиссияси аъзоси Алишер Қодиров «Газета.uz» Нукусдан тайёрлаган репортажни ёлғон деб атади ва «олди-қочди талқинларга» ишонмасликка чақирди.

Шахмат бўйича халқаро турнир совриндорлари ва уларнинг тренерларига пул мукофоти берилади

Президент қарори билан халқаро нуфузли мусобақаларда совриндор бўлган спортчиларга пул мукофотлари берилади. Жумладан, Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиби — 600 млн сўм билан мукофотланади. Қолаверса, совриндорларнинг тренерлари ҳам шогирди мукофотининг ярмига тенг миқдорда пул олади.

Навоийда Халқаро шахмат мактаби очилади

Президент қарорига кўра, Навоийдаги «Тўдакўл» дам олиш базасида Халқаро шахмат мактаби ташкил этилади. Қолаверса, 2023 йилдан бошлаб ҳар йили мукофоти 50 минг долларлик «Women's Chess Championship» халқаро турнири ҳамда «Uzbekistan Chess Open» халқаро турнири ўтказилади.

Сўровда қатнашган деярли 40% ёшлар пора беришни коррупция деб ҳисобламайди — Антикоррупция агентлиги раҳбари

Ўтказилган сўровга кўра, 39 фоиз ёшлар пора беришни коррупция деб ҳисобламайди, деди Антикоррупция агентлиги раҳбари. Сенатор Маҳмуд Парпиевнинг айтишича, бу коррупцияга қарши курашда амалга оширилиши лозим бўлган кўплаб ишлардан далолат беради.

Давлат хизматчилари даромадини декларация қилувчи тизим тайёр, қонунни қабул қилиш қолди — Акмал Бурхонов

Давлат хизматчилари даромадларини декларация қилишга оид тизим ва қонун лойиҳаси аллақачон тайёр, деди Антикоррупция агентлиги раҳбари. У кейинроқ қонун лойиҳаси халқаро ташкилотлар эътирози туфайли такомиллаштирилаётганини айтди. Президент фармонига мувофиқ, тизим 1 январдаёқ ишга тушиши керак эди.

Давлат қайси ҳолатда алиментни қарздорнинг ўрнига тўлаб беради?

Ҳукумат қарори билан давлат фақат биргина ҳолатда — вояга етмаган фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган шахс ўрнига алиментни тўлаб беради. Маблағни Алимент тўловлари жамғармаси ажратади. Кейинчалик МИБ қарздордан ушбу маблағни ундириб олади.

Ички ишлар органлари раҳбарлари депутатлар олдида ҳисобот беради

Сенат ҳудудий ички ишлар бошқармалари раҳбарларининг ҳар чоракда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси ва маҳаллий кенгашларга ҳисобот тақдим этиши тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Шунингдек, туман ва шаҳар ИИБ бошлиқлари ҳам (ҳар чоракда) ва уларнинг ўринбосарлари (ҳар ойда) ҳисобот беради.

Кўп квартирали уйлар аҳолиси ўз хонадони остидаги ва унга туташ ердан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритади

Ҳокимиятларга 2024 йил 1 январга қадар кўп квартирали турар-жой бинолари ва унга туташ ер участкаларини доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида уй эгаларига нотижорат мақсадларда фойдаланишга топшириш вазифаси юклатилди.

Солиқ маслаҳатига оид янги қонун қабул қилинди

«Солиқ маслаҳатига оид фаолият тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Унга кўра, солиқ маслаҳатчиси мижозга солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш, тўлаш, ҳисобот тайёрлашда кўмаклашиши, қолаверса, судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда вакил сифатида қатнашиши мумкин. Янги тартиб октябрдан кучга киради.

Тошкентда автомобиль уриб юбориши натижасида пиёда ҳалок бўлди

Тошкентнинг Абдулла Қодирий кўчасида Lacetti автомобили ҳайдовчиси бир инсонни уриб юборди. Пиёда воқеа жойида вафот этган.

«Ҳар бешинчи чақалоқ асоратли туғруқ билан туғиляпти» — сенатор

Ўзбекистонда 2021 йилда 910 минг нафар чақалоқдан 170 минг нафари нуқсон билан туғилди, деб маълум қилди сенатор Дилорам Ташмухамедова. Унинг сўзларига кўра, ёшлар ва уларнинг ота-оналари никоҳни қайд этиш олдидан тиббий кўрикдан ўтишга жиддий эътибор қаратмаяпти.

«Сенат „ади-бади“ айтишиб ўтирадиган жой эмас». Танзила Нарбаева агентлик директори ва вазир дебати ҳақида

Сенатда Антикоррупция агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов 2021 йилда соғлиқни сақлаш тизими энг коррупциялашган соҳа бўлганини маълум қилди. ССВ раҳбари эса буни «катта рақамлар ортидан қувиш» деб атади ва судда ўз тасдиғини топганини шубҳа остига олди. Танзила Нарбаева баҳсга аралашишга мажбур бўлди.

Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда

Термизда Ўзбекистон ва Тожикистоннинг «Ҳамдўстлик-2022» қўшма ҳарбий машғулотлари бошланди.

Фарғона НҚИЗ ўзини ёқиб юбормоқчи бўлган ходими бўйича изоҳ берди

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида ходим ўзига бензин сепиб, ёқиб юборди. ФНҚИЗ бунга у ишдан бўшатилгани сабаб бўлгани ҳақидаги хабарларни рад этиб, шу куни ходимнинг ёнида рухсатномаси бўлмаганлиги учун ишга киритилмаганини маълум қилди. Корхона унга ёрдам кўрсатмоқда.