2022 йилнинг ўтган даврида Ўзбекистонда дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ташқарида сотиш, шунингдек, сифатсиз ёки қалбаки дори воситаларининг муомалага киритилиши билан боғлиқ 82 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан 56 та жиноий ҳамда 26 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар қўзғатилган. 4,4 млрд сўмлик сифатсиз ва қалбаки дори-дармон воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Шунингдек, инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситалари ёки психотроп моддаларни тайёрлаш, сақлаш ва ўтказиш билан боғлиқ 52 та жиноят аниқланган. 272 млн сўмлик ушбу турдаги препаратларнинг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинган.

Департамент дори воситаларини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ҳолатлари ёки кучли таъсир қилувчи препаратларни ноқонуний таклиф қилаётган шахслар ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан 71−233−10−07 рақамли «ишонч телефони» мурожаат қилишларини сўрайди. Мурожаатчининг исми-шарифи ва бошқа маълумотлари сир сақланиши кафолатланади.

Фото