Жамият

Ўзбекистонда интернет сифати ва узатиш тезлигини ўлчайдиган миллий ахборот тизими яратилиши мумкин
14 ноябр 2022, 17:03

Ўзбекистонда интернет сифати ва узатиш тезлигини ўлчайдиган миллий ахборот тизими яратилиши мумкин

2023 йилнинг 1 сентябргача Ўзбекистонда интернет хизматлари сифати ва узатиш тезлигини ўлчайдиган тизим жорий этиш таклиф қилинмоқда. Унинг веб-сервис ҳаволаси ва мобил иловаси очиқ манбаларда ҳамда интернет хизматларини кўрсатувчи компанияларнинг расмий сайтларида жойлаштирилиши ҳам белгиланган.

Ўзбекистон ҳудудида суткада учинчи бор зилзила қайд этилди
14 ноябр 2022, 16:32

Ўзбекистон ҳудудида суткада учинчи бор зилзила қайд этилди

Жиззах вилоятида эпицентри Зарбдор тумани бўлган ер силкиниши содир бўлди. Зилзила кучи 3 баллни ташкил этди. 14 ноябрь ҳисобидан бу Ўзбекистон ҳудудида қайд этилган учинчи ер қимирлаши.

Қўқонда 14 ёшли ўсмир вафоти ортидан икки нафар ИИБ ходимига жиноят иши қўзғатилди
14 ноябр 2022, 15:35

Қўқонда 14 ёшли ўсмир вафоти ортидан икки нафар ИИБ ходимига жиноят иши қўзғатилди

Қўқонда 14 ёшли ўсмирнинг ИИБ Вояга етмаганларга ёрдам марказида вафот этиши ортидан икки нафар собиқ ИИБ ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Аввалроқ марказ раҳбари лавозимидан озод этилганди, яна икки ходими жанжалнинг олдини олмагани учун ишдан олинганди.

Ўзбекистонда Yangi Nafas оммавий спорт мусобақаси бўлиб ўтди
14 ноябр 2022, 15:00

Ўзбекистонда Yangi Nafas оммавий спорт мусобақаси бўлиб ўтди

Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинган куни муносабати билан ташкил этилган Yangi Nafas спорт тадбирида мамлакатнинг 15 шаҳридан 50 мингдан ортиқ киши иштирок этди.

Қирғизистондаги зилзила кучи Андижонда сезилди
14 ноябр 2022, 14:56

Қирғизистондаги зилзила кучи Андижонда сезилди

Тошкент вақти билан 13:01 Қирғизистонда зилзила қайд этилди. Унинг кучи Андижон вилоятининг Хўжаобод, Булоқбоши ва Жалақудуқ туманларида сезилди.

Тошкентда қалбаки 8300 долларни муомалага чиқармоқчи бўлганлар ушланди
14 ноябр 2022, 14:28

Тошкентда қалбаки 8300 долларни муомалага чиқармоқчи бўлганлар ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ходимлари томонидан қалбаки 8300 доллар муомалага чиқарилишининг олди олинди.

Андижондаги мактаб стадиони ўрнида қалбаки ҳужжат асосида бино қурилмоқда
14 ноябр 2022, 13:05

Андижондаги мактаб стадиони ўрнида қалбаки ҳужжат асосида бино қурилмоқда

Андижон шаҳридаги 50-мактаб стадиони ўрнида кўп қаватли турар-жой биноси қурилмоқда. Ёзда ҳибсга олинган шаҳар ҳокимининг ер ажратиш ҳақидаги тегишли қарори сохта бўлиб чиқди.

Оммавий велотураргоҳлар — хавфсиз
14 ноябр 2022, 12:56

Оммавий велотураргоҳлар — хавфсиз

Метро бекатлари яқинидаги велотураргоҳлар хавфли деган қарашлар бор. Бекатларда велосипедларини қолдириб, ўз манзилига метрода етиб олувчиларнинг тураргоҳлар ҳақидаги фикрлари — «Газета.uz» мухбири Мадина Аъзам фоторепортажида.

Самарқандда Афросиёб поезди 18 бош қўйни уриб юборди
14 ноябр 2022, 12:32

Самарқандда Афросиёб поезди 18 бош қўйни уриб юборди

Бухоро — Самарқанд — Тошкент йўналишида ҳаракатланган Афросиёб поезди 18 бош қўйни уриб юборди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари бошланди. Ҳозирда қўйларнинг эгаси ҳамда етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Ҳафта ўрталари совуқ бўлади, қор ёғиши ҳам мумкин
14 ноябр 2022, 11:45

Ҳафта ўрталари совуқ бўлади, қор ёғиши ҳам мумкин

Ўзбекистонга чоршанба куни Волга бўйидан совуқ ҳаво массалари кириб келади. Айрим жойларда ёмғир ёғади, баъзи ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Кечаси ҳарорат -2 даража, кундузи +10 даража атрофида бўлади. 14−18 ноябрь кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқинлари кузатилиши мумкин.

Магистратурага киролмаганлар учун қўшимча имконият берилади
14 ноябр 2022, 11:17

Магистратурага киролмаганлар учун қўшимча имконият берилади

Давлат ОТМларининг магистратурасида қўшимча тўлов асосида ўқиш имконияти яратилди. Қолаверса, қишки қабулда хорижий тилни билиш даражасидан қатъи назар сертификати борлар ҳужжат топшириши мумкин бўлади.

Фарғона халқаро аэропортидаги қатор рейслар кечиктирилди
14 ноябр 2022, 10:42

Фарғона халқаро аэропортидаги қатор рейслар кечиктирилди

14 ноябрь куни Фарғона халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли режалаштирилган бир қатор парвозлар мажбурий кечиктирилди.

Хоразмда имом масжид қурилиши учун йиғилган 40 млн сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда
14 ноябр 2022, 10:37

Хоразмда имом масжид қурилиши учун йиғилган 40 млн сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда

Қўшкўпир туманида имом масжид қурилиши учун йиғилган 40 млн сўмни ўзлаштиргани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тожикистонда бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди
14 ноябр 2022, 10:04

Тожикистонда бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди

Душанба куни соат 03:07 да Тожикистонда 3,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Эпицентри Тошкентдан 149 км узоқлиқда бўлган ер қимирлаши Бекобод, Ширин, Янгиер ва Гулистон шаҳарларида сезилди.

Банклар долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янгиланган курсини эълон қилди
14 ноябр 2022, 09:54

Банклар долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янгиланган курсини эълон қилди

1 АҚШ долларининг расмий курси 11 206,90 сўм этиб белгиланди. Тижорат банклари ҳам долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.

Собиқ «Уммон» гуруҳи аъзоси вафот этди
14 ноябр 2022, 09:40

Собиқ «Уммон» гуруҳи аъзоси вафот этди

Собиқ «Уммон» гуруҳининг хонандаси Жасур Рафиқов вафот этди. У бир неча йиллардан буён саратон касаллиги билан курашиб келгани айтилмоқда.

Тошкентнинг учта туманида иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади
13 ноябр 2022, 20:28

Тошкентнинг учта туманида иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади

14 ноябрь куни Тошкентнинг учта туманидаги айрим массив ва кўчалар аҳолиси вақтинча иссиқлик таъминотисиз қолади. Veolia Energy Tashkent буни магистраль қувурда режадан ташқари ишлар олиб борилиши билан изоҳлади. Жойларда иссиқ сув таъминоти сақланиб қолади.

Қўқонда 14 ёшли ўсмир вафоти ортидан ИИБ Вояга етмаганларга ёрдам маркази раҳбари ҳам ишдан олинди
13 ноябр 2022, 18:58

Қўқонда 14 ёшли ўсмир вафоти ортидан ИИБ Вояга етмаганларга ёрдам маркази раҳбари ҳам ишдан олинди

Қўқон шаҳар ИИБ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида 14 ёшли ўсмирнинг вафоти бўйича ИИВ хизмат текшируви якунланди. Унга кўра, марказ директори лавозимидан озод этилди, 3 нафар ходимга «ҳайфсан» интизомий жазоси тайинланди.

«Амирсой»да электр энергияси ўчиши оқибатида дор йўли тўхтаб қолди
13 ноябр 2022, 18:48

«Амирсой»да электр энергияси ўчиши оқибатида дор йўли тўхтаб қолди

«Амирсой» дам олиш масканида дор йўли электр энергияси ўчиши оқибатида тўхтаб қолди. Энергетика вазирлиги ҳолатга изоҳ бериб, узилишга йўлнинг электр қурилмасида юзага келган носозлик сабаб бўлганини маълум қилди. Ҳозирда дор йўли фаолияти қайта тикланган.

Хива шаҳар ҳокими Темур Давлетов жаримага тортилди
13 ноябр 2022, 11:18

Хива шаҳар ҳокими Темур Давлетов жаримага тортилди

Хива шаҳар ҳокими Темур Давлетов «масъулиятсизлиги ва ўзига юклатилган вазифаларни бажаришдаги камчиликлари» учун ўртача ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жаримага тортилди. У қарийб 2 йил аввал мазкур лавозимга тайинланган эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг