Энергетика вазирлиги матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда «Амирсой»да электр энергиясида узилиш бўлгани тўғрисида тарқалган хабарлар юзасидан муносабат билдирди.

Қайд этилишича, оромгоҳга ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан электр энергияси узлуксиз етказиб берилган. Дор йўлининг электр қурилмасида носозлик юзага келиши оқибатида оромгоҳда электр таъминотида узилиш кузатилган.

«Олинган маълумотларга кўра, ҳозирги пайтда ушбу носозлик оромгоҳ масъуллари томонидан бартараф этилиб, дор йўли қайта ишга қўйилган», — дейилади хабарда.