Хива шаҳар ҳокими Давлетов Темур Исмоилович «иш фаолияти давомида ўз вазифасига масъулиятсизлиги ва ўзига юклатилган вазифаларни бажаришдаги камчиликлари» сабабли интизомий жазога тортилди. Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов 12 ноябрь куни тегишли фармойишга имзо чекди.

Темур Давлетов Меҳнат кодексининг 181-моддаси 2-бандига асосан ўртача ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жарима тўлайди.

Эслатиб ўтамиз, Темур Давлетов 2020 йилнинг декабрида мазкур лавозимга тайинланган. Унга қадар Хоразм вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.