Собиқ «Уммон» гуруҳи аъзоси Жасур Рафиқов вафот этди. Бу ҳақда гуруҳнинг яна бир аъзоси, хонанда Шоҳрух 14 ноябрь куни эрталаб ўз Instagram саҳифасида маълум қилди.

«Дарё» нашрининг аниқлик киритишича, хонанда бир неча йиллардан буён саратон касаллиги билан курашиб келган.

Маълумот ўрнида, «Уммон» гуруҳи 2007 йилда Зоҳид Рихсиев, Жасур Рафиқов ва Шоҳруҳ Исамуҳаммедов томонидан ташкил этилган. 2018 йилда Зоҳид Рихсиев гуруҳни тарк этиб ўз яккахон ижодини бошлаган. 2019 йилда эса гуруҳ буткул парчаланган.

Эслатиб ўтамиз, 29 сентябрь куни «Уммон» гуруҳининг яна бир солисти Зоҳид Рисқиев бошқарувида бўлган BMW Тошкентда ЙТҲга учраганди.