ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг марказининг хабар беришича, 14 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 03:07 да Тожикистонда 3,8 магнитудали зилзила содир бўлди.

Унинг эпицентри Тошкентдан 149 км жанубий-ғарбда бўлиб, зилзила Ўзбекистоннинг:

  • Бекобод шаҳрида 3 балл, 33 км;
  • Ширин шаҳрида 3 балл, 33 км;
  • Янгиобод туманида 3 балл, 34 км;
  • Янгиер шаҳрида 3 балл, 48 км;
  • Ховос туманида 2−3 балл, 50 км;
  • Бекобод туманида 2−3 балл, 51 км;
  • Боёвут туманида 2−3 балл, 51 км;
  • Гулистон туманида 2 балл, 68 км;
  • Зомин туманида 2 балл, 69 км;
  • Гулистон шаҳрида 2 бални ташкил этди (70 км).

Шунингдек, Тошкент вақти билан соат 06:36 да иккинчи марта ер қимирлаши содир бўлди. Магнитуда 3,5 баллни ташкил этди. Зилзила чуқурлиги 60 км бўлиб, эпицентри Тошкентдан 147 кмда жойлашган.