Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан қалбаки купюраларнинг муомалага киритилишининг олди олинди, дея хабар бермоқда департамент матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, фуқаро Ф.Х. қалбаки 8300 долларни фуқаро Э.И.га 4150 долларга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Шунингдек, департаментнинг Яшнобод туман бўлими фуқаро А.К. «G.B.» меҳмонхонада хизмат фаолиятини олиб бораётган Д.П.га қалбаки 500 долларни 5,2 млн сўмга сотганини аниқланди.

Департаментнинг Янгийўл шаҳар бўлими эса Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар Д.А. ва М.Х. шаҳар деҳқон бозорида амалга оширган хариди учун ЯТТ «К.И.»нинг сотувчиси Д.А.га 2 дона 50 купюрали қалбаки доллар берганлиги маълум бўлди. Уларнинг ёнидан қалбаки 300 доллари ашёвий далил сифатида олинди.