14 ноябрь куни Фарғона халқаро аэропортида бир қатор рейслар мажбурий кечиктирилди, дея хабар бермоқда Uzbekistan Airways компанияси матбуот хизмати.

Қайд этилишича, ҳолатга ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлган. HY081 Тошкент — Фарғона қатнови соат 06:55 ўрнига соат 09:44 да жўнаб кетди. Шунингдек. HY277 Фарғона — Истанбул ва HY278 Истанбул — Фарғона ҳамда HY082 Тошкент — Фарғона қатновлари ҳам кечиктирилди.

«Авиакомпания учун йўловчилар хавфсизлиги юқори ўринда туришини эслатиб ўтади. Келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилар ва уларни кутиб олувчилардан узр сўраймиз», — дейилади хабарда.