Тошкентнинг Миробод, Сергели ва Яшнобод туманларининг айрим жойларида иссиқлик таъминоти ўчирилади, деб хабар бермоқда Veolia Energy Tashkent.

14 ноябрь, душанба куни соат 06:30 дан бошлаб ДУ-600 мм магистраль қувурида содир бўлган авария сабабли режадан ташқари ишлар олиб борилиши муносабати билан қуйидаги манзилларда иссиқ сув таъминоти узилмаган ҳолда иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади:

  • Қўйлиқ даҳаси 1,2,3,4, 5, 6 ва 7;
  • Мунис кўчаси;
  • Янги Қўйлиқ кўчаси;
  • Фитрат кўчаси;
  • Бехтерова Саракўл кўчаси;
  • Янги замон кўчаси;
  • Толимаржон кўчаси;
  • Саракўл кўчаси

Иссиқлик таъминоти 14 ноябрь куни соат тахминан 21:00 га қадар қайта тикланади, дейилади компания хабарида.