13 ноябрь куни Ўзбекистоннинг 15 та шаҳридан 50 мингдан зиёд иштирокчи Давлат байроғини қабул қилиш куни арафасида ташкил этилган Yangi Nafas спорт оммавий югуриш мусобақасига қўшилди. Оммавий югуриш мусобақаси Марказий Осиёда ташкиллаштирилган оммавий спорт тадбирларидан бирига айланди.

Андижон, Бухоро, Гулистон, Жиззах, Қарши, Қўқонд, Навоий, Наманган, Нукус, Самарқанд, Тошкент, Термиз, Урганч, Фарғона ва Чирчиқ аҳолиси «Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда — бирга югурамиз» шиори остида ўтказилаётган ушбу спорт-ватанпарварлик тадбирида иштирок этди.

13 ноябрь куни оммавий спорт турли ёшдаги минглаб инсонларни Ўзбекистон байроғи остида бирлаштирди. Тошкент шаҳрида ушбу мусобақа бирданига учта манзилда ташкил этилди: тажрибали югуриш ҳаваскорлари «Янги Ўзбекистон» паркида бирлашган бўлса, «Ашхобод» сайилгоҳида оилавий оммавий югуриш мусобақаси ўтказилди ҳамда беш мингга яқин югуриш ҳаваскорлари Humo Arena майдонида тўпланди. Sport TV телеканалида тадбирнинг жонли эфири ва ҳудудлардан уланишлар ташкил этилди.

Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икромов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ва Ўзбекистон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи, генерал-майор Шуҳрат Ҳолмуҳаммедов иштирокчиларга табрик нутқи билан мурожаат қилди.


Қуролли кучлар академияси курсантларининг мусобақалар трассаси бўйлаб Ўзбекистон давлат байроғининг 40-метрлик матоси билан масофани босиб ўтиши энг ёрқин таассурот қолдирган лаҳзаларнинг бирига айланди.

Мамлакат ҳудудларида ва Қорақалпоғистон Республикасида спорт байрамини ўтказишга катта тайёргарлик олиб борилди. Yangi Nafas оммавий югуриш мусобақасининг маршрути 14 та шаҳарнинг ҳар бирида, фуқаролар учун ўзгача аҳамиятга эга бўлган, маданий ва тарихий жойлар бўйлаб махсус равишда ишлаб чиқилди. Мисол учун, Нукус шаҳрида мусобақанинг финал нуқтаси сифатида Савицкий музейи ёнидаги марказий майдон, Бухорода — Пойи Калон мажмуаси, Жиззахда — Ш. Рашидов номидаги майдон танланди, Самарқандда эса оммавий югуриш мусобақаси — Silk Road Samarkand янги туристик маркази ҳудудида бўлиб ўтди.


Yangi Nafas оммавий югуриш мусобақалари тобора ҳақиқий халқ ҳаракатига айланиб бормоқда. Адолатли рақобат шартларини таъминлаш мақсадида оммавий югуриш пойгаларида профессионал бўлмаган югуриш ҳаваскорлари ўз кучини ва кўникмаларини синаб кўриш имкониятига эга бўлди. Ташкилотчилар алоҳида эътиборни имкониятлари чекланган югурувчилар учун трасса хавфсизлигини таъминлашга қаратди.


Енгил атлетика федерацияси бош котиби Камолиддин Рўзимуҳаммедов, кенг кўламли Yangi Nafas оммавий спорт югуриш мусобақасини ташкиллаштириш учун бутун мамлакат бўйлаб 300 дан ортиқ волонтерлар жалб қилинганлигини, 345 та мураббий ва ҳакамлар учун ўқув тренинглари ўтказилганлигини таъкидлаб ўтди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг кўмагида Ўзбекистоннинг 85 та олийгоҳидан 27 мингдан зиёд талаба Yangi Nafas оммавий югуриш мусобақасида иштирок этишга муваффақ бўлди. Ҳамма иштирокчиларга байрам рамзи туширилган футболкалар, ғолибларга эса — медаллар ва эсдалик совғалари топширилди.


Муҳим давлат саналарини нишонлашга бағишланган спорт тадбирларининг ўтказилиши сўнгги йилларда хайрли анъанага айланиб қолган. Шу каби кенг кўламли спорт мусобақаларининг ташкил этилиши алоҳида рамзий маънога ҳам эга — спортчилар Ўзбекистон байроғи остида халқаро мусобақаларда иштирок этиб, ғалаба қозонмоқда ва пьедесталга кўтарилмоқда.


Спорт юртнинг янги авлоди ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб қолди. Спорт соҳасидаги ютуқлар барча фуқароларда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш учун хизмат қилади, республикамизнинг байроғи эса халқ бирлигининг тимсоллаштиради.


Yangi Nafas спорт оммавий югуриш мусобақаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Тошкент шаҳар ҳокимияти, Ёшлар ишлари агентлиги, Касабалар федерацияси, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, Ўзбекистон Триатлон федерацияси ҳамда Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси томонидан ташкил этилди.

Реклама ҳуқуқлари асосида.