Қарши шаҳрида 13 ёшли бола уйидаги газ плитасидан чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этди. Укалари эса заҳарланиш аломатлари билан туман шифохонасига ётқизилди. Ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қўқон шаҳрида уйидаги газни текшириб кўриш учун гугурт чаққан фуқаро газ портлаши оқибатида вафот этди. Ёнида бўлган укаси эса куйиш жароҳати билан шаҳар тиббиёт марказига жойлаштирилди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди.
Ангренда, «Тошкент-Ўш» йўлида Isuzu юк машинаси тормози ишламай қолиши натижасида 5 та енгил автомобиль билан тўқнашиб кетди. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмади.
Сенаторлар Тошкент марказидаги Сенат биносида ҳам электр таъминоти узилиб, совуқлигини маълум қилди. Баҳодир Тожиев хонасида пальтосини ечмаслигини айтган бўлса, Фарҳод Боқиев ривожланган давлатлар ҳам энергетика инқирозини бошидан кечираётганини эслатди.
Ўзбекистонда ёзилаётган илмий ишлар қанчалик сифатли? Ўзбек илм-фани учун нечоғлик янгилик бўлмоқда? Йилдан йилга тадқиқотчи, изланувчилар сони ошяптию, нега натижаси билинмайди? «Газета.uz» мутахассислардан муаммо нимада эканлиги ва илмий иш аслида қандай ёзилиши ҳақида сўради.
1100 сўмга арзонлашадиган Аи-80 бензини, давлат ташкилотларига бюджетдан Янги йил байрамини ўтказиш тақиқлангани, Мирзиёевнинг OTP Bank бошқарув раиси билан учрашуви, «Илхом» театрида ёнғин, Бош прокуратурани очиқликка чақирган Нукус воқеалари комиссияси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
13 декабрь, соат 00:00 дан бошлаб, «Ўзбекнефтгаз»га қарашли UNG Petro шохобчаларида Аи-80 бензини нархи 5700 сўмгача тушади. Бу Аи-80 бензинини олиб кириш ва сотишга бўлган акциз солиғининг бекор қилиниши билан боғлиқ.
Тошкент вилояти Контрабандага қарши курашиш бўлими, БП ҳузуридаги департаментнинг Мирзо-Улуғбек туман бўлими, ИИББ ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда икки ҳолатда жами 126,5 млн сўмлик пиротехника воситалари аниқланди. Ҳозирда ҳолатлар бўйича суриштирув ва тергов ишлари олиб борилмоқда.
Боёвут туманида ҳокими ёрдамчиси ўзи таъсисчилик қилган 3 та тадбиркорлик субъектидан бирига 12 ҳолатда фуқароларнинг 371,5 млн сўм кредит маблағларини ўтказган ва улар мақсадсиз йўналтирилган. Ҳозирда унга ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Бош вазир Абдулла Арипов барча турдаги давлат ташкилотлари ва ҳокимликларга бюджет ва ундан ташқари маблағлар ҳисобидан Янги йил байрами муносабати билан корпоратив йиғилишларни ташкил этиш, байрам дастурхонини ёзиш ҳамда мушакбозлик уюштиришни тақиқлади.
Халқаро рейтингларнинг 500 талик рўйхатига кирган ОТМни тугатган кадрларга 12 млн сўмгача, илмий даража олганларга эса 22,5 млн сўмгача устама берилади. Устамалар Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, ёш мутахассис ва унинг иш берувчиси ўртасидаги шартнома асосида ҳар ой тўланади.
Янги йил байрами муносабати билан йўловчиларни ташишни ташкил қилиш мақсадида 18−20−23−25−27−30 декабрь ва 3−6−8−10−13−15 январь кунлари Тошкент — Урганч — Тошкент йўналишида қўшимча 12 та поезд қатнови йўлга қўйилади.
Термиз туманида икки фуқаро Учқизил каналидан тақиқланган ов қуроли — электр қармоқ билан балиқ тутгани аниқланди. Оқибатда ҳайвонот дунёсига 45 млн сўм зарар етказилди. Ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Термиз туман судида кўриб чиқилади.
Душанба куни эрта тонгда Шайхонтоҳур туманидаги «Илҳом» театрининг 1-қаватидаги кўргазмалар залида ёнғин чиқди. Спектакллар камида икки ҳафтага қолдирилди.
Андижонда тадбиркор тегишли ҳужжатларсиз аҳоли учун тортилган табиий газ тармоғига уланиб, яширин оҳак цехи очган. Бу вақтда у 1 млн 642 минг куб табиий газни ноқонуний сарфланган, бу 2 мингта хонадоннинг бир ойлик газига тенг.
Нукус воқеалари бўйича комиссия Бош прокуратурани жамоатчилик қизиқаётган маълумотларни очиқлашга чақирди. Гап айнан ҳуқуқ-тартибот органлари ортиқча кучларни ишлатгани, инсон ҳуқуқлари бузилгани, қолаверса, неча киши ҳибсда қолаётгани ва қанчаси маъмурий жавобгарликка тортилгани ҳақида кетмоқда.
Ўзбекистонда ҳафта якунигача ҳаво аста-секин илийди. Ҳарорат кечаси 0 даража, кундузи +7…+10, баъзи жойларда +14 даражагача исийди. Республика бўйлаб баъзи жойларга туман тушиши кутилмоқда.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Жиззахда масжидлардан электр энергия учун ортиқча маблағ ундирилганини аниқлади. «Жиззах ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» 2019−2021 йиллар мобайнида 58 миллион 289 минг сўм нотўғри ҳисоблаган.
Қарши туманида 77 ёшли фуқаро келини ва набираси билан яшаш хонадонида ис газидан заҳарланиб вафот этди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Судьялар олий кенгашининг 10 декабрь куни бўлиб ўтган йиғилишида Сурхондарё, Тошкент, Сирдарё, Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида фаолият олиб бораётган 12 нафар судьянинг иш жойи ўзгартирилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг