Дипломлари Ўзбекистонда тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олинадиган хорижий ОТМлар рўйхати тасдиқланди.
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ёмғир ёғиши ва ҳароратнинг бироз пасайиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 15−20 м/с гача кучаяди.
Давлат тилини ривожлантириш департаменти таъкидлашига кўра, лотин ёзувига киритилаётган ўзгартиришлар барча ҳарфларнинг замонавий гаджетлар клавиатураларида бўлишида, транслитерация дастурларида кирилл алифбосидаги адабиётларни тезкор ва хатосиз ўгиришига хизмат қилади.
Қўшни мамлакатларда полиомелит эпидемияси бошланганлиги сабабли Ўзбекистонда ушбу хавфли касалликнинг эпидемиологик кузатувини кучайтириш мақсадида чора-тадбирлар ўтказилмоқда.
Қашқадарёда 7 нафар йўловчиси бўлган Nexia юк машинасига урилди. Nexia`даги 4 нафар фуқаро вафот этди, яна 3 нафари жиддий тан жароҳатлари олган.
World Happiness Report ҳисоботининг 2021 йилги рейтингида Финляндия дунёнинг энг бахтли мамлакати деб топилди. 95 та мамлакатдан иборат рейтингда бу йил Ўзбекистон ўрин олмаган. Ўртача уч йиллик даврда (2018−2020) бахтли мамлакатлар рейтингида эса Ўзбекистон уч поғона пастлаб, 42-ўринни эгаллади.
Наманганда 2 нафар фуқаро қишлоқ врачлик пункти ўрнига клиника қуришни режалаштирганини маълум қилганидан сўнг, уларни ўша ерда даволанаётган 2 бемор ҳақоратлаб, калтаклади.
Тошкент-Самарқанд ва Тошкент-Андижон пуллик йўлларидан ўтиш нархи 5−6 доллар (эквивалентда) атрофида бўлиши кутилмоқда. Бу йўллардаги ҳаракатланишнинг максимал тезлиги 120−150 км/с бўлиши мумкин.
Кадастрнинг Зангиота туман филиали бўлими бошлиғига жамиятларнинг бирининг раҳбарияти томонидан 1000 доллар пора таклиф қилинди. Ходим бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этгани боис, Кадастр агентлиги томонидан 10 млн сўм мукофот берилди.
Чоршанба куни Тошкентда шифокор-токсиколог тиббий кўрикка келган, маст фуқаро томонидан калтакланди. Шифокорнинг аҳволи оғирлиги ва кучли карахтлик ҳолатига тушиб қолгани айтилмоқда. Унга «қўшма краниофациал жароҳат, оғир даражадаги бош мия ёпиқ жароҳати, назогеморрея» ташхиси қўйилган. Шифокорни калтаклаган шахс ҳибсга олинган.
Россия 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон билан ҳафтасига бир маротаба Москва-Тошкент йўналишида авиақатновларни қайта тиклайди. Бу бўйича Россия тезкор штабининг йиғилиши ўтказилди.
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида юк машинаси 60 ёшли аёлни уриб юборди. Фуқаро воқеа жойида вафот этди.
«Амирсой» курортига олиб борувчи автомобиль йўли ҳудудида 6 март кунидан бошлаб 10−20 смгача сурилиш, 1 метргача чўкишлар давом этаётгани маълум қилинди. Мазкур ҳодиса кўп миқдорда қор ва ёмғир ёғгани, намгарчилик меъёридан ортгани сабабли юзага келгани айтилмоқда.
Долларнинг расми курси 17,34 сўмга пасайди ва жами 10 490,34 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам тушди.
Ижтимоий тармоқларда ЙПҲ ходими автомобилда «отвёртка» борлиги учун далолатнома тузганлиги ҳақида видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижонда 6 гектар ерни $18 мингга сотмоқчи бўлган фермер ушланди. Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ва ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фермер 189 млн сўмни олган вақтида қўлга тушгани айтилмоқда. Унга нисбатан Жиноят кодексининг фирибгарлик ва пора беришга оид моддалари билан жиноят иши очилди.
Истанбул ва Тошкент ўртасида ободонлаштириш соҳаси бўйича меморандум имзоланди. Шаҳарлар гул ва кўчатларни экишнинг янги технологиялари, йўл қурилиши, кўприкларни сақлаш бўйича ҳамкорлик қилади.
Японияда Олимпия машъаласи эстафетаси старт олди. У мамлакатнинг барча 47 префектураларида бўлиб ўтади ва Токиода тугайди.
Бўстонлиқ тумани «Амирсой» дам олиш масканига олиб борувчи йўлнинг 19−20 пикетида йўл чўкиш ҳолати кузатилди. Транспорт ҳаракати тўхтатилиб, дам олишга бормоқчи бўлганлардан сиҳатгоҳ томон ҳаракатланмаслик сўралмоқда.
Самарқандда деярли 1700 ўринли янги мактаб фойдаланишга топширилди. Бу вилоятдаги энг йирик мактаб ҳисобланади. Мактабда 60 та ўқув хонаси, иккита спорт зали, шунингдек, футбол, волейбол майдонлари ва теннис корти мавжуд.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг