Тошкент — Урганч — Тошкент йўналишида қўшимча қатновлар йўлга қўйилди, дея хабар бермоқда «Ўзтемирлйўлйўловчи» компанияси матбуот хизмати.

Янги йил байрами муносабати билан йўловчиларни ташишни ташкил қилиш мақсадида 18−20−23−25−27−30 декабрь ва 3−6−8−10−13−15 январь кунлари Тошкент — Урганч — Тошкент йўналишида қўшимча 12 та қатновлар йўлга қўйилади.

Поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

156-сонли Тошкент — Урганч йўналиши: Тошкент 00:05 — Урганч 14:23

155-сонли Урганч — Тошкент йўналиши: Урганч 17:35 — Тошкент 06:54

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин. Чипталарни электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилиш ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 11 декабрдан бошлаб Андижон вилоятидан Хива, Термиз ва Қўнғиротга қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилиши хабар қилинганди.