Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида тормоз тизимидаги носозлик туфайли Isuzu русумли юк машинаси бешта енгил автомобиль билан тўқнашиб кетди, деб хабар берди вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати.

Ҳодиса 12 декабрь куни соат 15:10 атрофида А-373 «М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш» автомобиль йўлининг 184-километрида содир бўлди.

Юк машинаси ўзи билан бир йўналишда, олдинда ҳаракатланиб кетаётган 3 та Nexia ва 2 та Cobalt русумли автомобилларга тўқнашган.

Ҳодиса натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.