12 декабрь куни эрталаб соат 03:34 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги «Илҳом» театрида ёнғин чиқди. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, бу тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

4 та ёнғин-қутқарув экипажи 5 дақиқа ичида воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни 03:58 да қуршаб олди ва соат 04:00 да ўчирди.

Аниқланишича, ёнғин натижасида театр биносининг 1-қават холлининг 80 кв. метр майдонда ички қисми ва жиҳозлари ёниб зарарланган. Тезкор ҳаракатлар сабабли ёнғиндан бинонинг 600 кв. метр майдони сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган ёки ҳалок бўлмаган. Ҳозирда ёнин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади хабарда.

Ёнғин туфайли спектакллар минимум икки ҳафтага қадар тўхтатилди. Олдин сотиб олинган барча чипталар театр қайта очилганда амал қилади.