10 декабрь куни бўлиб ўтган Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши ортидан ўн икки нафар судьянинг иш жойи ўзгарди, деб хабар берди Кенгаш матбуот хизмати.

Очиқ танлов ва муқобиллик асосида кечган жараён натижасида туман судидан вилоят судига, вилоят судидан шаҳар судига ўтганлар ҳам бор.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

  • Номозов Музаффар Эргашович — судьялик ваколати муддати даврига Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
  • Бердиёров Раҳматжон Тожинорович — судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.
  • Юсупов Низом Ҳасанович — судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди.
  • Мирзаева Ирода Тоҳировна — судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди.
  • Исмоилов Мавлонбек Матёқубович — судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди раисининг ўринбосари лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
  • Ҳайдаров Толибжан Якубжонович — судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судининг раиси лавозимидан озод қилинди.
  • Раҳимжонов Раҳмонберди Қамбаридинович — судьялик ваколати муддати даврига Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Чиноз тумани судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
  • Абдушукуров Фарҳод Зокирович — судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Бектемир тумани судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
  • Холмонов Баҳодир Муҳиддинович — судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
  • Тошев Дусмурод Баратович — судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро маъмурий суди раисининг ўринбосари лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
  • Эшимов Шароф Зоирович — судьялик ваколати муддати даврига Сирдарё вилояти жиноят ишлари бўйича Янгиер шаҳар судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ тумани судининг раиси лавозимидан озод қилинди.
  • Содиқов Шуҳратжон Абдумўминович — судьялик ваколати муддати даврига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ тумани судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Пахтакор тумани судининг раиси лавозимидан озод қилинди.