Жамият

Намангандаги уйда газ портлаши оқибатида 2 киши куйиш жароҳатини олди
13 январ 2023, 11:42

Намангандаги уйда газ портлаши оқибатида 2 киши куйиш жароҳатини олди

Наманган туманидаги хонадонларнинг бирида газ портлаши содир бўлди. Оқибатда 31 ёшли аёл ва унинг 9 ёшли фарзанди куйиш жароҳатини олди.

Ўзбекистонга якшанба кунидан бошлаб илиқ ҳаво кириб кела бошлайди
13 январ 2023, 11:37

Ўзбекистонга якшанба кунидан бошлаб илиқ ҳаво кириб кела бошлайди

Якшанба куни Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига илиқ ҳаво кириб кела бошлайди. Ҳарорат кечаси −12…−17 даража, кундузи −5…−10 даража бўлади.

Қозоғистонда автобусдан яна 31 нафар Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинди
13 январ 2023, 11:27

Қозоғистонда автобусдан яна 31 нафар Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинди

Актобе вилоятида автобусда қолиб кетган яна 31 нафар Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинди. Транспорт воситасининг йўлда қолиб кетишига кучли совуқ туфайли дизель ёнилғиси музлаб қолгани сабаб бўлган.

Андижонда уй ичидаги машина билан ёниб кетди
13 январ 2023, 10:20

Андижонда уй ичидаги машина билан ёниб кетди

Андижон туманидаги хонадонда ёнғин содир бўлди. Оқибатда уйнинг шифт, том қисми ва уй жиҳозлари ҳамда дарвозахонада бўлган Damas ёниб зарарланди. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ўзбекистонда поездлар ҳаракат жадвалига ўзгартиришлар киритилади
13 январ 2023, 09:59

Ўзбекистонда поездлар ҳаракат жадвалига ўзгартиришлар киритилади

Аномал совуқ об-ҳаво туфайли 13 январь куни поездлар ҳаракат жадвалига ўзгартиришлар киритилади. Қарор йўловчи поездлар ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинди, дея хабар бермоқда «Ўзтемирйўловчи» АЖ матбуот хизмати.

Совуқ ҳаво таъсири 15 январга қадар давом этади — Ўзгидромет
13 январ 2023, 09:54

Совуқ ҳаво таъсири 15 январга қадар давом этади — Ўзгидромет

Ўзбекистонда совуқ ҳаво массасининг таъсири якшанбагача сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечаси −12…−17, айрим жойларда −20 даражагача совиши мумкин. Баъзи жойларда қор ёғади.

Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги террорчилик ҳаракатини кескин қоралади
13 январ 2023, 09:50

Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги террорчилик ҳаракатини кескин қоралади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Кобул шаҳрида Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги биноси яқинида содир этилган террорчилик хуружини кескин қоралади. Ушбу ҳаракат оқибатида кўплаб ташқи сиёсат идораси ходимлари қурбон бўлган.

Тошкентда 17 та автомобиль тўқнашди
13 январ 2023, 08:04

Тошкентда 17 та автомобиль тўқнашди

Юнусобод тумани Янги шаҳар кўчасида 12 январь куни тунда 17 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Оқибатда бир ҳайдовчи ва бир пиёда касалхонага ётқизилди.

Синфхоналар бўш, ота-оналар фарзандларини мактабга жўнатмасликка қарор қилишди. Тошкентда учинчи чорак қандай бошланди?
12 январ 2023, 23:04

Синфхоналар бўш, ота-оналар фарзандларини мактабга жўнатмасликка қарор қилишди. Тошкентда учинчи чорак қандай бошланди?

Ўзбекистоннинг қатор вилоятлари, жумладан, Тошкент ҳокимликлари совуққа қарамай, 11 январдан ўқишни давом эттиришга қарор қилди. Пойтахтда кўплаб ота-оналар болаларини дарсга юбормасликка қарор қилишди. «Газета.uz» мухбирлари шаҳардаги мактабларда бўлиб, янги чорак қандай бошлангани билан танишди.

«Икки кун туриб беришимиз керак». Жаҳонгир Ортиқхўжаев — Тошкентда газ босими кескин тушиши ҳақида
12 январ 2023, 22:26

«Икки кун туриб беришимиз керак». Жаҳонгир Ортиқхўжаев — Тошкентда газ босими кескин тушиши ҳақида

Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида газ босимининг кескин тушиши кутилмоқда. Ҳоким Жаҳонгир Ортиқхўжаев мутасадди раҳбарларга «қандай бўлса ҳам икки кун туриб бериш» кераклиги, акс ҳолда

12 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
12 январ 2023, 22:00

12 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Автобуслар ҳаракатини секинлаштирган совуқ ҳаво, метан «заправка»лар фаолияти вақтинча тўхтагани, пойтахтда тарқатиладиган ош, 560 туп дарахтни қўпориб ташлаган Қашқадарёдаги хорижий компания, «Док-1 Макс» ва «Амбронол» хавфидан огоҳлантирган ЖССТ ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Пойтахтда эҳтиёжмандлар, ободонлаштириш ва ЙҲХХ ходимларига ош тарқатилмоқда
12 январ 2023, 19:53

Пойтахтда эҳтиёжмандлар, ободонлаштириш ва ЙҲХХ ходимларига ош тарқатилмоқда

Совуқ кунларда Тошкент ҳокимлиги томонидан шаҳарнинг олти жойида эҳтиёжманд аҳоли, коммунал хизмат кўрсатиш, ободонлаштириш бўлими ва ЙҲХБ ходимларига бепул ош тарқатилмоқда.

«Ҳимоя ордери» муддати 30 кундан 1 йилга узайтирилиши мумкин
12 январ 2023, 18:03

«Ҳимоя ордери» муддати 30 кундан 1 йилга узайтирилиши мумкин

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган лойиҳага кўра, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоясини тақдим этувчи «ҳимоя ордери» суд томонидан 1 йил муддатгача берилиши белгиланмоқда. Амалда ордер ички ишлар идоралари томонидан 30 кунга берилади.

Аномал совуқ туфайли айрим банкоматларда пул нақдлаштиришда муаммолар юзага келмоқда
12 январ 2023, 17:52

Аномал совуқ туфайли айрим банкоматларда пул нақдлаштиришда муаммолар юзага келмоқда

Ўзбекистонда кузатилаётган аномал совуқ сабаб ташқарида жойлашган банкоматлар пул чиқармай қолиши ҳолатлари кузатилмоқда. Шу туфайли пулларни нақдлаштиришда ёпиқ иншоотлардаги банкоматлардан фойдаланиш тавсия этилди.

Синф хоналарида ҳарорат 16−21 даража илиқ бўлиши керак — СЭС
12 январ 2023, 17:31 1

Синф хоналарида ҳарорат 16−21 даража илиқ бўлиши керак — СЭС

Таълим муассасаларининг ўқув хоналарида машғулотлар ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқ ҳаво ҳарорати енгил жисмоний ишда +21 даража, ўртача оғир ишда 17 ва оғир ишда 16 градусдан паст бўлмаслиги керак.

Хоразм ва Қорақалпоғистонда ҳам дарслар 16 январдан бошланадиган бўлди
12 январ 2023, 15:54

Хоразм ва Қорақалпоғистонда ҳам дарслар 16 январдан бошланадиган бўлди

11 январь куни Хоразмда, 12 январь куни Қорақалпоғистонда мактаблар очилди. Бироқ орадан бир-икки кун ўтиб, ҳудуд раҳбарлари қарорни қайта кўриб чиқди ва ўқув жараёни бошланишини 16 январга қолдирди. Аввалроқ худди шундай қарор Бухоро вилоятида ҳам эълон қилинганди.

Савицкий музейининг дурдоналари Флоренциядаги машҳур Уффици галереясида намойиш этилади
12 январ 2023, 15:36

Савицкий музейининг дурдоналари Флоренциядаги машҳур Уффици галереясида намойиш этилади

Уйғониш даври жаҳон санъати дурдоналари жамланган Флоренциядаги машҳур Уффици галереясида 2024 йилда Нукусдаги Савицкий музейи коллекциясидаги асарлар кўргазмаси намойиш этилади. Бу борада галерея ва Ўзбекистон маданият ва санъатини ривожлантириш жамғармаси ўртасидаги меморандум имзоланди.

Совуқ ҳаво Тошкентдаги автобуслар ҳаракатига ҳам таъсир қилди
12 январ 2023, 13:36

Совуқ ҳаво Тошкентдаги автобуслар ҳаракатига ҳам таъсир қилди

Ҳаво ҳарорати эрталаб -24 даражагача пасайгани сабабли Тошкент шаҳрида MAN русумли газда ҳаракатланувчи 40 та автобус йўналишларга чиқа олмади. Улар камроқ сиғимли ҳаракатланувчи таркиблар билан алмаштирилди. «Тошшаҳартрансхизмат» раҳбари «Газета.uz» га бунга нима сабаб бўлганини маълум қилди.

Қаршидаги қозонхонада газ портлади
12 январ 2023, 13:17

Қаршидаги қозонхонада газ портлади

Қаршининг қозонхоналаридан бирида газ портлади. Портлаш оқибатида қозонхонанинг енгил конструкция усулида қопланган том қисми қулаб тушди.

Фото: Тошкентнинг Эски шаҳари аҳолиси қаҳратонни қандай ўтказмоқда?
12 январ 2023, 13:00

Фото: Тошкентнинг Эски шаҳари аҳолиси қаҳратонни қандай ўтказмоқда?

Эски шаҳарнинг «Хаст Имом» маҳалласи пойтахтдаги энг кўҳна уйлар жойлашган ҳудудлардан. Бу ерда сомон-сувоқ уйларни, баъзи хонадонларда чўян печларни учратиш мумкин. Совуқлар бошлангач, «Хаст Имом»да газ босими пасайди. Аҳоли қаҳратонни қандай ўтказяпти — Мадина Аъзамнинг фоторепортажи шу ҳақда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг