Ўзбекистонда кузатилаётган аномал совуқ туфайли айни кунларда ташқи банкоматларнинг техник ҳолатида носозликлар кузатилиб, пул чиқармай қолиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу ҳақда «Қишлоқ қурилиш банк» матбуот хизмати хабар қилди.

«Аёзли кунларда пластик карточкалардаги пулларни нақдлаштиришда имкон қадар ёпиқ иншоотлардаги банкоматлардан фойдаланишингизни тавсия этамиз», — дейилади банк хабарида.

Шунингдек, банк ўз хабарида мижозлардан 24/7 офисларининг эшикларини очиқ қолдирмасликларини сўраган. Бу шохобчалардаги банкомат, кондиционер ва бошқа техник воситаларнинг ишдан чиқишига олиб келиши мумкинлиги қайд этилган.