Кузатилаётган аномал совуқ об-ҳаво туфайли 13 январь куни поездлар ҳаракат жадвалига ўзгартиришлар киритилади, дея хабар бермоқда «Ўзтемирйўловчи» АЖ матбуот хизмати.

Ушбу санада йўловчи поездларнинг жўнаш ҳамда манзилга етиб бориш вақтларида ўзгаришлар бўлади. Қарор йўловчи поездлар ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётгани айтилган.

Йўловчиларга поездларнинг жўнаш ва келиш вақтини ахборот станцияларида кўрсатиш тавсия этилади.

Қайд этилишича, поездлар кечикиши аввалги кунларда ҳам кузатилганди. Хусусан, 13 январь куни Бухоро — Тошкент йўналишидаги 765-сонли «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездида аномал совуқ об-ҳаво сабабли носозлик юзага келган ва поезд «Малик» бекатида тўхтатилган. Йўловчиларни манзилга хавфсиз етказиб келиш мақсадида заҳира электропоезд жўнатилган.