Савицкий музейининг дурдоналари Флоренциядаги машҳур Уффици галереясида намойиш этилади. Бу борада 11 январь куни галерея билан меморандум имзоланди, дея хабар бермоқда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги жамғарма ижрочи директори Гаянэ Умерова Уффитси галереяси директори Эйке Шмидт билан учрашди. Улар 2024 йилда Флоренцияда ўтказиладиган кўргазмага биргаликда тайёргарлик кўриш учун ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги меморандум имзолади.

маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, савицкий музейи, уффитси
Фото: Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейида сақланаётган сара тўпламлардан иборат бадиий асарлар кўргазмасини Уффици галереяси эътиборига тақдим этди.

Уффитси галереяси ҳайъати аъзолари ўзларининг Ўзбекистонга расмий сафарлари доирасида Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Нукус шаҳарларидаги қатор давлат музей ва маданий мерос объектларига ташриф буюрди.