Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Янги шаҳар кўчасида 12 январь куни соат 20:40 да бир қанча транспорт воситалари тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар бермоқда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси.

Жами 17 та автомашина ўртасида туқнашув содир бўлган, улар:

  • Nexia-3 — 2 та;
  • Nexia-1 — 2 та;
  • Mercedes Benz — 1 та;
  • Best tune T 33 — 1 та;
  • Damas — 1 та;
  • Matiz — 5 та;
  • Spark — 2 та;
  • Kia K 5 — 1 та;
  • Volkswagen — 1 та;
  • Isuzu юк машинаси — 1 та.

Ҳодиса оқибатида 1 нафар ҳайдовчи ва йўловчи тан жароҳати олган, ҳозирда шифокорлар назоратида.️ Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишлари сўралади.