Совуқ ҳаво Тошкентдаги автобуслар ҳаракатига ҳам таъсир қилди

Ҳаво ҳарорати эрталаб -24 даражагача пасайгани сабабли Тошкент шаҳрида MAN русумли газда ҳаракатланувчи 40 та автобус йўналишларга чиқа олмади. Улар камроқ сиғимли ҳаракатланувчи таркиблар билан алмаштирилди. «Тошшаҳартрансхизмат» раҳбари «Газета.uz» га бунга нима сабаб бўлганини маълум қилди.

ПМТИ Россия-Украина можаросининг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсирини ўрганди

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари томонидан Россия-Украина можаросининг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири ўрганилди.

Метан «заправка»лар фаолияти вақтинча тўхтатилди

Энергетика вазирлиги аномал совуқ давом этаётгани сабабли айрим йирик ишлаб чиқарувчи саноат корхоналарига табиий газ етказиб бериш ҳажми кескин камайтирилиб, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти қисқа муддатга вақтинча тўхтатилганини маълум қилди.

Пойтахтда эҳтиёжмандлар, ободонлаштириш ва ЙҲХХ ходимларига ош тарқатилмоқда

Совуқ кунларда Тошкент ҳокимлиги томонидан шаҳарнинг олти жойида эҳтиёжманд аҳоли, коммунал хизмат кўрсатиш, ободонлаштириш бўлими ва ЙҲХБ ходимларига бепул ош тарқатилмоқда.

«Ҳимоя ордери» муддати 30 кундан 1 йилга узайтирилиши мумкин

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган лойиҳага кўра, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоясини тақдим этувчи «ҳимоя ордери» суд томонидан 1 йил муддатгача берилиши белгиланмоқда. Амалда ордер ички ишлар идоралари томонидан 30 кунга берилади.

Аномал совуқ туфайли айрим банкоматларда пул нақдлаштиришда муаммолар юзага келмоқда

Ўзбекистонда кузатилаётган аномал совуқ сабаб ташқарида жойлашган банкоматлар пул чиқармай қолиши ҳолатлари кузатилмоқда. Шу туфайли пулларни нақдлаштиришда ёпиқ иншоотлардаги банкоматлардан фойдаланиш тавсия этилди.

Синф хоналарида ҳарорат 16−21 даража илиқ бўлиши керак — СЭС

Таълим муассасаларининг ўқув хоналарида машғулотлар ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқ ҳаво ҳарорати енгил жисмоний ишда +21 даража, ўртача оғир ишда 17 ва оғир ишда 16 градусдан паст бўлмаслиги керак.

Фарғонада 10 нафар болага ноқонуний диний таълим берган шахс аниқланди

Ёзёвон туманида 10 нафар болага ҳужрада ноқонуний диний таълим берган шахс аниқланди. 8 дона диний мазмундаги адабиётлар текшириб кўриш учун ҳужжатлаштириб олинди.

Қозоғистонда эвакуация қилинган 69 нафар Ўзбекистон фуқароси бўйича маълумот берилди

Актобе вилоятида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли йўлда қолиб кетган автобуслардан 69 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинганди. Транспорт вазирлиги ҳозирда барча йўловчилар соғ-саломат ҳолда йўналишда ўз сафарини давом эттираётганини маълум қилди.

Қашқадарёда хорижий компания 560 туп дарахтни қўпориб ташлади

Касби туманида «Indorama agro» хорижий компанияси 560 туп ҳар хил турдаги ва диаметрдаги дарахтни қўпориб ташлагани маълум бўлди. Оқибатда ўсимлик дунёсига 2,8 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган.

«Халқаро муносабатларда ўзаро ишончнинг тобора камайиб бораётганига гувоҳ бўлмоқдамиз» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев «Глобал Жануб овози» саммитида нутқ сўзлади. Президент халқаро вазиятда кузатилаётган долзарб тенденцияларга баҳо бериб, ривожланаётган мамлакатлар олдида турган асосий вазифалар борасида фикр билдирди. У халқаро муносабатларда ўзаро ишонч камайиб бораётганига эътибор қаратди.

Қашқадарёда мактаб директоридан $400 сўраган сохта прокуратура ходими ушланди

Чироқчи туманида мактаб директоридан текширув ўтказмаслик эвазига 400 доллар талаб қилган сохта прокуратура ходими ушланди. Терговга қадар текширув давомида у аслида ҳеч қаерда ишламайдиган ва судланган шахс экани маълум бўлди.

Хоразм ва Қорақалпоғистонда ҳам дарслар 16 январдан бошланадиган бўлди

11 январь куни Хоразмда, 12 январь куни Қорақалпоғистонда мактаблар очилди. Бироқ орадан бир-икки кун ўтиб, ҳудуд раҳбарлари қарорни қайта кўриб чиқди ва ўқув жараёни бошланишини 16 январга қолдирди. Аввалроқ худди шундай қарор Бухоро вилоятида ҳам эълон қилинганди.

ЖССТ «Док-1 Макс» ва «Амбронол» дорилари хавфидан огоҳлантирди

ЖССТ «Док-1 Макс» ва «Амбронол» сиропларининг сифат стандартларига мос келмаслиги ҳақида огоҳлантириш эълон қилди. Бу Ўзбекистонда камида 20 нафар боланинг ўлими билан боғлиқ бўлиб, ишлаб чиқарувчи компания — Marion Biotech ташкилотга ҳали сифат кафолати бўйича ҳужжат тақдим этмаган.

Қаршидаги қозонхонада газ портлади

Қаршининг қозонхоналаридан бирида газ портлади. Портлаш оқибатида қозонхонанинг енгил конструкция усулида қопланган том қисми қулаб тушди.

Тошкентда тез ёрдам ҳайдовчиси ёлғон маълумот тарқатгани учун огоҳлантирилди

Суд тез ёрдам ҳайдовчисини ёлғон маълумот тарқатганликда айбдор деб топди, бироқ у жавобгарликка тортилмади ва огоҳлантириш берилди. Аввалроқ ҳайдовчилар уларга келган жарималар ойликларидан ушлаб қолинаётганини айтиб, видеомурожаат йўллаганди. ИИВ эса жарималар бекор қилинишини билдирган.

Сергелида Cobalt каналга тушиб кетди

Сергели туманидан ўтган «Қипчоқ» каналига Cobalt тушиб кетди. Машина ФВВ қутқарувчилари томонидан олиб чиқилди.

«Газета.uz»да эълон қилинган фоторепортаж:

Фото: Тошкентда ёғган қордан завқланган болалар

Қор — минтақага муаммолар келтирганига қарамай, болалар хотирасида қувончли онлар сифатида қолди. Ташқари совуқ, лекин улар ҳовлиларда қордан одам ясаб, қорбўронлар ўйнашди. Кўпдан бери ишлатилмаган чаналарда учишди. «Газета.uz» совуқдан қизарган ёноқлар ва қувончли табассумларни камерага муҳрлади.