Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 11 январь куни Кобул шаҳрида мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги биноси яқинида содир этилган террорчилик хуружини кескин қоралашини билдирди.

Вазирлик баёнотига кўра, ушбу ҳаракат кўплаб инсонлар, асосан, ташқи сиёсат идораси ходимлари орасида қурбонларга сабаб бўлди.

«Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз», — дейилади хабарда.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Маълумот ўрнида, Кобул шаҳрида террорчи ўзини ТИВ биноси ёнида портлатиб юборганди. Оқибатда 21 киши ҳалок бўлган, 40 дан ортиқ одам жароҳатланган.