Наманган вилоятининг Наманган туманида хонадонларнинг бирида газ портлаши содир бўлди, дея хабар қилмоқда вилоят ФВБ.

13 январь куни соат 02:30 ларда Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказидан олинган маълумотга кўра, Наманган тумани «Наврўз» маҳалла фуқаролар йиғини худудидаги хонадонларнинг бирида портлаш содир бўлди.

Портлаш оқибатида хонадон эгаси, 1992 йилда туғилган аёл 70% ҳамда у билан бирга яшовчи фарзанди 2014 йилда туғилган ўғли 8% куйиш тан жарохати олди. Портлашдан сўнг ёнғин содир бўлмаган, уйнинг деразаси жойидан кўчган.

Портлаш сабаби ўрганилганда яшаш уйига ўрнатилган ўтин ва табиий газга мослаштирилган туника иситиш печига табиий газдан фойдаланиши ва газ жўмраги очиқ қолгани, бунинг натижасида фуқаро чироқни ёқиш оқибатида газ ва ҳаво аралашмаси туфайли чақнаш содир бўлгани аниқланган.

Воқеа жойига ёнғин ўчириш экипажлари жалб этилмаган.