12 январь куни Қозоғистондаги Самара-Чимкент автомобиль йўлининг 819-километрида Краснодар-Сариоғоч йўналишида ҳаракатланаётган, ичида 31 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган автобус тўхтаб қолди, деб хабар берди «Дунё» ахборот агентлиги.

Тўхташ сабаби — кучли совуқ туфайли дизель ёнилғисининг музлаши. Актобе вилояти Хромтау тумани қутқарувчилари йўловчиларни Хромтау шаҳридаги кемпинг (автомашиналарда саёҳат қилувчилар учун чодирли ёки енгил типда қурилган уйлари ва автомобиллар турадиган жойлари (бевосита чодирлар олдида ёки умумий майдончада) бор ёзги оромгоҳ. Кемпингда ётоқхона (2−4 кишига), ошхона, душхона, ювиниш хоналари, рўзғор буюмларини ижарага берадиган жой, автомобилларни ювиш жойи ва бошқалар бўлади)га олиб кетган.

эвакуация, қозоғистон

Фото: Orda.kz

Қурбонлар йўқ, фуқароларнинг иссиқлик таъминоти назоратга олинган. Ҳозирда автобусдаги носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Ўзбекистоннинг Ақтаудаги Бош консуллиги вазиятни назоратга олган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистон ҳудудида ноқулай об-ҳаво кунларида қийин аҳволга тушиб қолган ватандошлар мамлакатнинг Остонадаги элчихонаси (+717 2954252), Олмаота (+7273902616) ва Ақтау (+77292777117)даги бош консулликларига мурожаат қилишларини эслатиб ўтган.

Аввалроқ ҳам Актобе вилоятида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли йўлда қолиб кетган иккита йўловчи автобусидан 69 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинганди. Улар умумтаълим мактаби ва масжидга вақтинча жойлаштирилган. Шундан сўнг Ўзбекистон Транспорт вазирлиги барча йўловчилар соғ-саломат ҳолда йўналишда ўз сафарини давом эттираётганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россия ва Қозоғистонда бўлиб турган ўзбекистонликларни ноқулай об-ҳаво туфайли йўлларда кузатилаётган ноқулайликлардан огоҳлантирган. Ушбу давлатларда бўлиб турган фуқаролардан барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш сўралган.