Жамият

Ўзбекистон спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатини 11 та медаль билан якунлади
15 апрель 2023, 11:21

Ўзбекистон спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатини 11 та медаль билан якунлади

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида спорт курашлари бўйича бўлиб ўтган қитъа биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 5 та кумуш ва 5 та бронза — жами 11 та медални қўлга киритди.

Наманганда темир тўсиққа урилган юк машинаси тўлиқ ёниб кетди
15 апрель 2023, 10:29

Наманганда темир тўсиққа урилган юк машинаси тўлиқ ёниб кетди

Поп туманида бошқаруви йўқотилган DAF юк машинаси темир тўсиққа урилиб, тўлиқ ёниб кетди. Ҳодиса оқибатида жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Нима тайёрлаймиз: Картошкали таомлар
15 апрель 2023, 10:00

Нима тайёрлаймиз: Картошкали таомлар

Картошкадан тайёрланган пишлоқли тоблатма, клёцкалар, чалпак, крем-шўрва, манти ва бошқалар — Zira.uz мазали картошкали таомлар рўйхатини тақдим этади.

14 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
14 апрель 2023, 22:00

14 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида бўлган кучли шамол, Шуҳрат Абдураҳмонов атрофидаги гап-сўзлар, my.gov.uz орқали «правани» расмийлаштириш тартиби, Қорақалпоғистонда ўқувчиларга берилаётган егулик ичидан чиққан таблетка, дам олиш кунларига салқин ҳаво ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Қашқадарёдаги Тахтақорача довонидан юк машинаси пастликка тушиб кетди
14 апрель 2023, 20:10

Қашқадарёдаги Тахтақорача довонидан юк машинаси пастликка тушиб кетди

Тахтақорача довонида юк машинаси пастликка қулаб, ёниб кетди. Ҳайдовчи ва йўловчи кабинадан сакраб тушишга муваффақ бўлган.

«Экспат мўъжизаси»: Нима учун экспатлар ва ўзбек ишбилармонлари бир-бирининг ишидан норози?
14 апрель 2023, 18:43

«Экспат мўъжизаси»: Нима учун экспатлар ва ўзбек ишбилармонлари бир-бирининг ишидан норози?

TalentLab рекрутинг агентлиги экспатлар ва ўзбек ишбилармонлари бир-бирларининг умидларини оқламаётганини аниқлади. Хорижлик мутахассислар вазифаларнинг ноаниқ белгиланиши ва маҳаллий кадрлар интизомининг сустлигидан норози. Иш берувчилар эса чет элликлар сўраётган маош ва уларнинг иш натижаларидан.

Аctivist судга адвокати киритган апелляция шикоятини қайтариб олди
14 апрель 2023, 16:43

Аctivist судга адвокати киритган апелляция шикоятини қайтариб олди

15 суткага қамалган Аctivist лойиҳаси муаллифи, блогер Ҳожиакбар Носиров адвокатининг судга киритган апелляция шикоятини кўрмасдан қолдиришни сўраб ариза ёзди. Шу сабаб суд апелляция тартибида иш юритишни тугатиш ҳақида қарор чиқарди.

Андижон ҳокимлиги Шуҳрат Абдураҳмоновга тегишлилиги айтилган видео бўйича муносабат билдирди
14 апрель 2023, 14:41

Андижон ҳокимлиги Шуҳрат Абдураҳмоновга тегишлилиги айтилган видео бўйича муносабат билдирди

Тармоқларда Шуҳрат Абдураҳмоновга тегишли дея тахмин қилинаётган интим видео тарқалганди. Вилоят ҳокимлигига кўра, видео бўйича прокуратура органларига белгиланган тартибда шикоят аризаси юборилган. Видеони тарқатган шахсларни аниқлаш ва уларга нисбатан чора кўриш бўйича амалий ишлар бошланган.

Ўзбекистонга ҳавони мониторинг қилувчи 6 та автоматик станция келтирилди
14 апрель 2023, 13:30

Ўзбекистонга ҳавони мониторинг қилувчи 6 та автоматик станция келтирилди

Ўзбекистонга 6 та ҳавони мониторинг қилиш автоматик станцияси келтирилди. Энди ҳавонинг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар реал вақт режимида monitoring.meteo.uz платформасида тақдим этиб борилади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам чанг-тўзонли об-ҳаво кузатилмоқда. Видео
14 апрель 2023, 12:40

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам чанг-тўзонли об-ҳаво кузатилмоқда. Видео

14 апрель тонггида Хоразм вилоятида кузатилган кучли шамол ва чанг-тўзонли об-ҳаво Бухоро ҳамда Навоий вилоятларига ҳам ўта бошлади. Қизиқтепа туманида ноқулай ҳаво натижасида кўрунувчанлик 100−150 метргача қисқарди.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари салқин бўлади
14 апрель 2023, 12:09

Ўзбекистонда дам олиш кунлари салқин бўлади

Каспий денгизидан Туркманистон орқали салқин ва нам ҳаво массаларининг кириб келиши муносабати билан дам олиш кунлари кундузи ҳаво ҳарорати +25 даражагача, кечаси эса +15 даражагача пасаяди. Шамолнинг тезлиги 25−28 м/с гача кучайиши мумкин.

Қорақалпоғистонда ўқувчиларга берилаётган егулик ичидан таблетка чиққани айтилмоқда. Бу биринчи марта эмас
14 апрель 2023, 11:33

Қорақалпоғистонда ўқувчиларга берилаётган егулик ичидан таблетка чиққани айтилмоқда. Бу биринчи марта эмас

Элликқалъа туманидаги 5-мактабда ўқувчиларга берилаётган озиқ овқат маҳсулотлари ичидан таблетка чиққанидан норози ота-оналарнинг хабари тармоқларда тарқалди. Ҳолат СЭС назоратига олинди. Аввалроқ, Хўжайли ҳамда Кегейли туманидаги мактаблардан бирида ҳам егулик ичидан турли буюмлар чиққанди.

Банкларда доллар курслари деярли ўзгаришсиз қолди
14 апрель 2023, 10:43

Банкларда доллар курслари деярли ўзгаришсиз қолди

Тижорат банклари 14 апрель куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 365 — 11 410 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса 11 420 — 11 485 сўм.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини my.gov.uz орқали расмийлаштириш тартиби жорий этилади
14 апрель 2023, 09:38 1

Ҳайдовчилик гувоҳномасини my.gov.uz орқали расмийлаштириш тартиби жорий этилади

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ҳам ариза берувчиларнинг бевосита иштирокисиз расмийлаштириш тартиби жорий этилади.

Хоразмда кучли шамол кузатилди
14 апрель 2023, 08:12

Хоразмда кучли шамол кузатилди

Хоразм вилоятининг Урганч шаҳри ва туманларида эрта тонгда чанг аралаш кучли шамол кузатилди. Айрим туманларнинг электр таъминотида узилишлар юзага келди.

13 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
13 апрель 2023, 22:00

13 апрель куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Янги ҳафта бошидан яна ёмғир, картадан картага пул ўтказмалари солиққа тортилмаслиги, АҚШ санкциялари остида қолган Ўзбекистон фуқаролари ва компаниялар, Аграр университетнинг 21 ёшли талабаси вафот этгани, чигирткаларга қарши трансчегаравий кураш ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида

Тошкент вилоятида эркак 13 ёшли қизни зўрлаганликда гумон қилинмоқда
13 апрель 2023, 18:45

Тошкент вилоятида эркак 13 ёшли қизни зўрлаганликда гумон қилинмоқда

Эркак 2019 йилнинг ёзида 13 ёшли қизни зўрлаганликда гумон қилинмоқда. Воқеадан сўнг қиз бу ҳақда ота-онасига айтишга журъат эта олмаган. Кейинроқ улар бундан хабардор бўлгач, ҳуқуқ-тартибот идораларига қайта-қайта ариза билан мурожаат қилган. Жиноят иши 2023 йилнинг 4 апрелига келибгина очилган.

Аграр университетнинг 21 ёшли талабаси вафот этди
13 апрель 2023, 17:15

Аграр университетнинг 21 ёшли талабаси вафот этди

Янгийўл шаҳридаги спорт клубида Аграр университетнинг 21 ёшли талабаси соғлиғи ёмонлашиб қолгани оқибатида вафот этди. Унинг ўлимига ўткир юрак етишмовчилиги сабаб бўлган. Терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда биохилма-хилликни сақлашни эрта қўллаб-қувватлаш лойиҳаси бошланди
13 апрель 2023, 16:45

Ўзбекистонда биохилма-хилликни сақлашни эрта қўллаб-қувватлаш лойиҳаси бошланди

Ўзбекистон ўзининг биологик хилма-хиллик бўйича миллий сиёсатини БМТнинг Тараққиёт дастури кўмагида Куньминг-Монреал глобал биохилма-хиллик лойиҳасига кўра мувофиқлаштиради.

Ўзбекистон ва Тожикистон чигирткаларга қарши трансчегаравий кураш тадбирини ўтказди
13 апрель 2023, 16:21

Ўзбекистон ва Тожикистон чигирткаларга қарши трансчегаравий кураш тадбирини ўтказди

Ўзбекистон Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Тожикистоннинг «Чигирткаларга қарши кураш экспедицияси» муассасаси FAO кўмагида 70 минг гектар майдонда трансчегаравий тадқиқот ишларини амалга оширди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг