Остона шаҳрида (Қозоғистон) спорт курашлари бўйича қитъа биринчилиги ўз якунига етди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 5 та кумуш ва 5 та бронза — жами 11 та медалга сазовор бўлди, деб хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.

Мусобақанинг якуний кунида Бобур Исломов (-86 кг) бронза медали учун кечган беллашувда ғалаба қозониб, учинчи ўринни қўлга киритди. Мазкур қитъа биринчилигида шоҳсупага кўтарилган спортчилар:

Олтин медаль:

-67 кг: Аброр Атабоев (юнон-рум кураши).

Кумуш медаль:

  • -63 кг: Шермуҳаммад Шарибжонов (юнон-рум кураши);
  • -50 кг: Жасмина Иммаева (аёллар кураши);
  • -57 кг: Лайло Собирова (аёллар кураши);
  • -70 кг: Зафарбек Отахонов (эркин кураш);
  • -79 кг: Бекзод Абдураҳмонов (эркин кураш).

Бронза медаль:

  • -55 кг: Ихтиёр Ботиров (юнон-рум кураши);
  • -87 кг: Жалгасбай Бердимуратов (юнон-рум кураши);
  • -53 кг: Актенге Кеунимжаева (аёллар кураши);
  • -86 кг: Бобур Исломов (эркин кураш);
  • -97 кг: Махсуд Вейсалов (эркин кураш).

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатини 8 та медаль — 2 кумуш ва 6 бронза билан якунлаганди.