15 апрель куни Наманган вилояти Поп туманида DAF юк машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Соат 02:48 да Тошкент-Ўш автомобиль йўлининг 225-километри «Қўшминор» МФЙ ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган, Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи фуқаро DAF юк машинасида бошқарувни йўқотиб, ўрта темир тўсиққа урилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Оқибатда автомашинада ёнғин келиб чиққан. Ёнғин сабабли автомашина ва унинг юкхонаси тўлиқ ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Содир бўлган ёнғин «Қамчиқ» Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин қутқарув экипажлари томонидан соат 03:20 да тўлиқ ўчирилган.